https://sputniknews.uz/20230612/ozbekiston-maktab-oqituvchilar-bogcha-tarbiyachilari-35908266.html
Ўқитувчилар ва тарбиячилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади
Ўқитувчилар ва тарбиячилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари 1 июлдан 1 августгача бепул соғломлаштирилади.
2023-06-12T17:06+0500
2023-06-12T17:06+0500
2023-06-12T17:06+0500
жамият
ўзбекистон
саломатлик
мактаб
боғчалар
ўқитувчилар
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тиббий кўрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_0:143:3132:1905_1920x0_80_0_0_c17a9f2d924cba5078e06540746baa76.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Жорий йил 1 июлдан 1 августгача “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади. Унда таълим соҳаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади, дея хабар берди ССВ. Акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида ўқитувчи ва мураббийларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чораларини кўриш кўзда тутилган.Тиббий кўриклар якунида:Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан кўриклар ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда.Маълумот учун, айни дамда 10 минг 118 тa умумтаълим мактабида 6,3 миллион нафардан зиёд ўқувчига қарийб 510 минг нафар ўқитувчи таълим беради. Шунингдек, 29 минг 420 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларда 2 минг 100 миллион нафар бола тарбияланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_b300f6a1c55a30e81f02eb3e3335fa7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мактаб ўқитувчилари боғча тарбиячилари
ўзбекистон мактаб ўқитувчилари боғча тарбиячилари
Ўқитувчилар ва тарбиячилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади
Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари 1 июлдан 1 августгача бепул соғломлаштирилади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Жорий йил 1 июлдан 1 августгача “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади. Унда таълим соҳаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади, дея хабар берди
ССВ.
Акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида ўқитувчи ва мураббийларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чораларини кўриш кўзда тутилган.
Дастлаб таълим соҳаси ходимлари орасидан тиббий хизматга эҳтиёжи бор контингент рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади. Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.
ҳаётида илк бор сурункали касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал соғломлаштирилади;
ўткир ва сурункали касалликлар қайд этилган беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;
юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан кўриклар ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, айни дамда 10 минг 118 тa умумтаълим мактабида 6,3 миллион нафардан зиёд ўқувчига қарийб 510 минг нафар ўқитувчи таълим беради. Шунингдек, 29 минг 420 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларда 2 минг 100 миллион нафар бола тарбияланади.