Олий суд Нукус воқалари бўйича судланувчилар жазосини енгиллаштирди

© Высший СудСуд облегчил наказание 21 участнику Нукусских событий
Суд облегчил наказание 21 участнику Нукусских событий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Олий суд Нукус воқалари бўйича судланувчилардан 21 нафарининг жазосини аппеляцион тартибда енгиллаштирди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2022 йил 17 мартдаги ажримига мувофиқ Нукус воқеаларида айбланувчи 28 кишига доир қарорини кўриб чиқиб, ўз аппеляция ажримини эълон қилди.
Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги ажримига мувофиқ 5 нафар судланувчиларнинг аппеляцион шикояти тўлиқ қаноатлантирилган.
Хусусан, И. Полатовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига, П. Есенгельдиев ва И. Аитмуратовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига, И. Сапаров ва Р. Жумабаевга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилган.
Шунингдек, 16 нафар судланувчиларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилган.
Хусусан, Д. Надирбаев, А. Есемуратов, З. Пиржанов, Р. Досымбетов, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, Р. Баимбетов, З. Таджимуратов, К. Ешжанов, А. Алланазаров, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, А. Омирзаков, А. Сариев, К. Бекполатов, Н. Дуйсенбаев Уларга белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 ёки 2 йил муддатга қисқартирилган.
Яна 7 нафар судланувчилар К. Бегалиев, Н. Хабипов, Д. Раманов, Ш. Аширбеков, О. Курбанов, М. Рахманов, О. Досназаровларга биринчи инстанция суди томонидан белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0