https://sputniknews.uz/20230612/kim-chen-in-rossiyaga-galaba-tiladi-35903036.html
Ким Чен Ин Россияга ғалаба тилади
Ким Чен Ин Россияга ғалаба тилади
Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея раҳбари, Путинга соғлик ва фаолиятида муваффақиятлар, рус халқига эса абадий фаровонлик, тараққиёт ва ғалаба тилади.
2023-06-12T16:22+0500
2023-06-12T16:22+0500
2023-06-12T16:22+0500
ким чен ин
кхдр
россия
владимир путин
байрам
табрик
самимий табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0c/35902463_0:40:2659:1536_1920x0_80_0_0_796c5189c1884a254fed5936e7f4511f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин Владимир Путинни Россия куни билан табриклаб, рус халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва улар билан бирдамлигини изҳор этиб, ғалабаларга эришишини тилади.Ким Чен Ин КХДР ҳукумати ва бутун Шимолий Корея халқи номидан йўллаган табрик телеграммасида Россиянинг ривожланиш тарихи ва маданияти фахрланишга арзийдиган “чуқур илдизларга” эга эканлигини, қадр-қиммати ва қудратини намоён этиб, тараққиётнинг “шон-шарафли йўлини” босиб ўтганлигини таъкидлади.Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда Россиянинг “матонатли ва доно” халқи Путин бошчилигида мамлакат “суверенитети, хавфсизлигига путур етказмоқчи бўлган” ва тинч ҳаётини бузишга уринаётган кучларга қарши курашмоқда.Ким Чен Ин таъкидлашича, Шимолий Корея халқи суверен ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга интилаётган, халқаро адолат тарафдори бўлган ва “империалистларнинг иродаси ва ўзбошимчалиги” га қарши чиққан россияликларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бирдамлигини изҳор этади.“Турли тарихий синовларга бардош бериб, асрдан-асрга давом этиб келаётган Корея-Россия ҳамдўстлиги мамлакатларимизнинг қимматли стратегик бойлиги, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни (Россия билан) янги давр талаблари асосида узлуксиз ривожлантиришдан иборат КХДРнинг мустаҳкам позициясидир”, дейилади телеграммада.Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, Путинга соғлик ва фаолиятида муваффақиятлар, рус халқига эса абадий фаровонлик, тараққиёт ва ғалаба тилади.Жума куни Россиянинг Сеулдаги элчиси Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳам Путинни Россия куни билан табриклагани ҳақида ҳабар берган эди, бироқ хабар мазмунини ошкор қилмади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0c/35902463_54:0:2172:1589_1920x0_80_0_0_a0f96369d4e56cd688b2da2c93f02fde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шимолий корея ким чен ин путин ғалаба россия куни байрам табрик
шимолий корея ким чен ин путин ғалаба россия куни байрам табрик
Ким Чен Ин Россияга ғалаба тилади
Ким Чен Ин Путинга соғлиқ, рус халқига фаравонлик ва ғалаба тилади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин Владимир Путинни Россия куни билан табриклаб, рус халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва улар билан бирдамлигини изҳор этиб, ғалабаларга эришишини тилади.
Ким Чен Ин КХДР ҳукумати ва бутун Шимолий Корея халқи номидан йўллаган табрик телеграммасида Россиянинг ривожланиш тарихи ва маданияти фахрланишга арзийдиган “чуқур илдизларга” эга эканлигини, қадр-қиммати ва қудратини намоён этиб, тараққиётнинг “шон-шарафли йўлини” босиб ўтганлигини таъкидлади.
Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда Россиянинг “матонатли ва доно” халқи Путин бошчилигида мамлакат “суверенитети, хавфсизлигига путур етказмоқчи бўлган” ва тинч ҳаётини бузишга уринаётган кучларга қарши курашмоқда.
“Адолат албатта ғалаба қозонади ва рус халқи ўзининг анъанавий ғалабалар тарихини давом этади”, – дея ишонч билдирди КХДР раҳбари.
Ким Чен Ин таъкидлашича, Шимолий Корея халқи суверен ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга интилаётган, халқаро адолат тарафдори бўлган ва “империалистларнинг иродаси ва ўзбошимчалиги” га қарши чиққан россияликларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бирдамлигини изҳор этади.
“Турли тарихий синовларга бардош бериб, асрдан-асрга давом этиб келаётган Корея-Россия ҳамдўстлиги мамлакатларимизнинг қимматли стратегик бойлиги, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни (Россия билан) янги давр талаблари асосида узлуксиз ривожлантиришдан иборат КХДРнинг мустаҳкам позициясидир”, дейилади телеграммада.
Ким Чен Ин Пхенян ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорликни “икки мамлакат халқларининг қудратли давлатлар қуриш, глобал тинчлик ва хавфсизликни ишончли ҳимоя қилишдек улуғвор мақсадга эришиш бўйича муштарак интилишларига мувофиқ” равишда янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, Путинга соғлик ва фаолиятида муваффақиятлар, рус халқига эса абадий фаровонлик, тараққиёт ва ғалаба тилади.
Жума куни Россиянинг Сеулдаги элчиси Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳам Путинни Россия куни билан табриклагани ҳақида ҳабар берган эди, бироқ хабар мазмунини ошкор қилмади.