Киевдаги Майдан яқинда "Россия майдони" бўлади — Медведев

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПлощадь Независимости в Киеве.
Площадь Независимости в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Медведев Киевдаги Майданни Россиянинг келажакдаги майдони деб атади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия куни муносабати билан телеграм-каналида пост жойлаштирди.
Унда у Киевнинг марказий майдонини бўлажак "Россия майдони" деб атади.
"Майдан незалежности. Тез орада - Россия майдони", - деб ёзди у.
Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ёрдамчиси Олег Осипов байрам муносабати билан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Киев марказидаги Россия байроғи туширилган суратни бу Россия шаҳри эканлиги ва уни Москва қайтариб олади, дея изоҳлади.
"Дмитрий Медведев Киев бизнинг тўғридан-тўғри мақсадимиз деб ҳисоблайди. Бу Россия шаҳри ва у ватанига қайтади. Биз уни қайтармагунимизча тўхтамаймиз. Байрамингиз муборак!" - Медведевнинг сўзларини келтирди унинг ёрдамчиси.
Янгиликлар лентаси
0