Ғарбни улкан бадал кутмоқда: мутахассис бир қутбли дунё нега қулаётганини тушунтирди

© AP Photo / Olivier MatthysБрюсселдаги НАТО штаб-квартираси олдидаги байроқлар. Архив фотосурати
Брюсселдаги НАТО штаб-квартираси олдидаги байроқлар. Архив фотосурати

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Ахборот ва молия соҳаларини назорат қилиш, ҳарбий ва иқтисодий салоҳият — кўз ўнгимизда Ғарб давлатлари буларинг барчасини йўқотмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Янги ҳақиқатни инкор этувчи Ғарб давлатларини Ғарбдан кейинги кўп қутбли дунё натижали “жуда оғир бадал” кутмоқда, хабар беради "The Global Institute for Tomorrow" асосчиси Чандран Наир "The National Interest" нашри учун ёзган мақоласида. РИА Новости хабарига асосан.
Муаллиф таъкидлашича, ҳозирда Ғарб давлатларига “оғир бадал солиш учун зарур шарт-шароитлар” шакллантирилмоқда. “Бу сўнгги асрларда Ғарбнинг глобал ҳукмронлигини қўллаб-қувватлаб келган узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган тушунчалар ва тузилмаларга қарши чиқади ҳамда Ғарбнинг глобал иерархияга раҳбарлик қилиш ҳуқуқининг моҳиятини очиб беради”, – маълум қилди Чандран Наир.
Унинг фикрича, бу ҳолат Ғарбни ҳокимиятни бўлишиш керак бўлган кўп қутбли келажакка мослашишга мажбурлаётган бешта асосий тенденция билан боғлиқ.
Биринчидан, бу одатий тарихни қайта англаб чиқиш. Наир таъкидлаганидек, бутун мустамлакачилик даврида Ғарб тарихий воқеаларни танлаб талқин қилган ва бу маҳоратни мукаммал ҳолатга келтирган, ўзини замонавий цивилизация яратувчиси ва яхшиликни тарғиб қилувчи куч сифатида кўрсатган. Бироқ, ҳозир вазият ўзгармоқда: ахборот технологиялари бир пайтлар Ғарб цензураларига тегишли бўлган ахборот ва тарих монополиясини йўқ қилди.
Иккинчи тенденция – бутун дунёда “кўплаб масхара”ларга сабаб бўлаётган ва Ғарб давлатларига ўз гегемонлигини сақлаб қолиш учун восита ҳисобланадиган “қоидаларга асосланган” халқаро тартибни қайта баҳолаш. Ғарбнинг ўз қоидаларини доимий равишда бузаётганлиги борасида норозилик кучаймоқда, шунинг учун бу тартибнинг қонунийлиги тобора кўпроқ шубҳаларга сабаб бўлмоқда, дейди Наир.
Учинчидан, Ғарбнинг “тинчликни сақлаш” ҳаракатининг фош этилиши. Дунёнинг асосий қисми АҚШ бошчилигидаги Ғарб нафақат ҳақиқий тинчликка ҳисса қўшмайди, балки урушлардан фойда ҳам олади, деб ҳисоблайди. Наирнинг сўзларига кўра, айниқса Ғарб иқтисодиёти асосан можаролардан фойда кўришини ҳисобга олсак, дунё тинчлигини фақат Ғарбга ишониб бўлмаслигини дунё тушуниб етди.
Тўртинчи тенденция – Ғарб молиявий устки тузилмасини “ўз тахтидан” ағдариш. Муаллиф таъкидлаганидек, Ғарб давлатлари ўз молиявий имкониятларидан очиқчасига геосиёсий манфаатлар ва мақсадлар учун фойдаланишлари ҳеч кимга сир эмас. Айни дамда АҚШнинг доллар билан боғлиқ “ўта катта имтиёз”ини йўқ қилишга ҳаракат қилинмоқда, бундан ташқари, мамлакатлар Ғарб санкцияларида қўлланилган SWIFT банк тизимига муқобил вариантларни изламоқда.
Бешинчидан, ғарб матбуотига ишончнинг кескин пасайиб кетгани кузатилмоқда ва бу жуда муҳим паллага тўғри келди: сўнгги бир неча йил ичида ОАВ фаолиятидаги камчиликлар ўрнатилган дунё тартибида Ғарбнинг севимли томонларинигина сингдирмоқда ва абадийлаштирмоқдалиги жаҳон ҳамжамиятининг кўзини очди.
Наир таъкидлаганидек, Ғарб давлатлари ўзлари яратган “ҳақиқатни инкор этиш” қобиғида яшамоқда, бироқ улар учун дунё Совуқ уруш тугаганидан кейингидек ҳолатда эмаслигини тушуниш вақти келди. “Ўтмиш ортда қолди, Ғарб эса аввалги сиёсий ва молиявий кучга эга эмас, халқаро легитимлик ҳақида гапирмаса ҳам бўлади <…> Акс ҳолда дунё янада хавфлироқ, Ғарбнинг мартабаси ва таъсири эса янада сустлашиб бораверади, деб хулоса қилади муаллиф.
Янгиликлар лентаси
0