Экология вазирига ўринбосарлар тайинланди

© Sputnik / Болат ШайхиновЭкология вазирига ўринбосарлар тайинланди
Экология вазирига ўринбосарлар тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу хақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Обиджон Қудратов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
Жусипбек Казбеков эса вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот ўрнида, президент Шавкат Мирзиёевнинг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланган эди. Кейинроқ Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини вазир лавозимига маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилган. Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гидрометрология хизмати ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0