Чорсу ва Эски жува бозорларида замонавий савдо дўконлари қурилади

© Madaniy meros agentligiРынок Чорсу. Реконструкция
Рынок Чорсу. Реконструкция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Президент қарорига мувофиқ Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари реконструкция қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари ҳудуди тартибга келтирилиб, туристик жозибадорлиги оширилади. Бу ҳақда президентнинг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қарорида сўз борган.
Пойтахтнинг Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари 2023 йил охиригача тартибга келтирилиб, туристик жозибадорлиги оширилади. Бунда замонавий савдо расталари ва кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, ирригация тармоқларини янгилаш ва биноларни миллий архитектура асосида реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталари жойлаштирилади. Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини қуриш ва ирригация тармоқларини янгилаш кўзда тутилган.
Шунингдек, бўш турган бино-иншоотларни миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилиш, ер майдонларида янги савдо расталарини қуриш режалаштирилган.
Лойиҳани амалга ошириш муддати этиб 2023 йил декабрь ойи кўрсатилган. Ишларнинг қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан белгиланиши, молиялаштириш манбаи банк кредитлари ва бозорларнинг маблағлари экани қайд этилган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 66 та бозор мавжуд. Улардан 4 та машҳур бозор (Чорсу, Олой, Миробод ва Янгиобод) энг катта сайёҳлик салоҳиятига эга.
Янгиликлар лентаси
0