“АвтоВАЗ” икки йиллик экспорт режаларини маълум қилди

© Пресс-служба"GM-AвтоВАЗ" / Медиабанкка ўтиш“АвтоВАЗ” икки йиллик экспорт режаларини маълум қилди
“АвтоВАЗ” икки йиллик экспорт режаларини маълум қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
“АвтоВАЗ” 2023 йилда 10-15 мингта Лада автомобилини экспорт қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. "АвтоВАЗ" 2023 йилда 10-15 минг, 2024 йилда эса 50 мингтагача Лада автомобилларини экспорт қилишни режалаштирмоқда, деди компания президенти Максим Соколов РИА Новостига.
“Биз эндигина экспорт дастурларимизни ўзгартиришни бошлаяпмиз. Улар кўп жиҳатдан ҳамкорларимизнинг давлат томонидан тартибга солиш даражасидаги тайёргарликларига боғлиқдир... Ўзбекистон ва Қозоғистонда йиғувчиларимиз мавжуд. Улар ишга туширишга ҳам тайёр. Аммо у ерда техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича муайян давлат чораларини кўриш зарур. Агар бу чоралар амалга оширилса, бу кўрсаткич ошиши мумкин. Ҳозирча у 10 мингни ташкил этмоқда. Аммо яқин келажакда уни 50 фоизга ошиши мумкин деб ҳисоблаймиз”, деди у жорий йил экспортини шарҳлар экан.
Йил бошида “АвтоВАЗ” 30 мингта автомобилни экспорт қилишни режалаштираётганини эълон қилган.
Февраль ойида Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров экспорт дастури қайта кўриб чиқилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0