Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Сенда жуда оз вақт қолди”. Собиқ маслаҳатчи Зеленскийни огоҳлантирди

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaЗеленский Украина ҚК тақдиридан огоҳлантирилди
Зеленский Украина ҚК тақдиридан огоҳлантирилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2023
Oбуна бўлиш
Агар оммавий ҳужум бошланса, 200 минглик гуруҳ йўқ қилинади, деди Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россия армиясига қарши ҳужумга ташланган бутун қўшинлар гуруҳини йўқотади, деди Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин.
“Агар оммавий ҳужум бошланса, 200 минглик гуруҳ йўқ қилинади. Зеленский, сенда жуда оз вақт қолди. Тўхта. Ҳали тўхташинг мумкин”, - дея таъкидлади у.
Соскин, шунингдек, Украина президентини Украина Қуролли кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматдан қочган фуқароларнинг ноқонуний таъқиб қилинишининг оғир оқибатларидан огоҳлантирди.
“Бунинг учун сиз жавобгар бўласиз”, - деб хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Олег Соскин Россия армияси Артёмовскни озод қилиш тугаши фонида ҳужумга ўтиши ҳақида маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0