Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчи кумуш медалга эга чиқди

© МОҚТаиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчи кумуш медалга эга чиқди
Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчи кумуш медалга эга чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчи Бегзод Раҳимбоев 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кечган гуруҳ пойгаси дастурида кумуш медалга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Велошоссе бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида навбатдаги медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчи Бегзод Раҳимбоев 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кечган гуруҳ пойгаси дастурида кумуш медалга эга чиқди.
Муросасиз беллашувда қозоғистонлик атлет олтин медалга сазовор бўлган бўлса, БАА вакили кучли учликни якунлаб берди.
Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган.
Янгиликлар лентаси
0