Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти Самарқанддаги Осиё кубогига келди

© МОҚБутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти Самарқанддаги Осиё кубогига келди
Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти Самарқанддаги Осиё кубогига келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2023
Oбуна бўлиш
Дастурни томоша қилиш ва мусобақада меҳмонларга яратилган шароитлар билан танишиш учун Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти, Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси Мирасол Касадо Самарқандга ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Айни кунларда Самарқанд шаҳри триатлон бўйича Осиё кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Куни кеча мусобақанинг асосий йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Регламентга кўра, 9 июнь куни пара спортчилар 750 метрга сузиш, 20 кмга велопойга ва 5 кмга югуриш дастурида иштирок этишди. 10 июнь куни профессионал атлетлар Олимпия йўналишида 1500 метрга сузиш, 40 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш бўйича ўзаро баҳс олиб борди.
Кеча дастурни томоша қилиш ва мусобақада меҳмонларга яратилган шароитлар билан танишиш учун Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти, Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси Мирасол Касадо Самарқандга ташриф буюрди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Умумий классификация, эркаклар:
1. Аян Бейсенбаев (Қозоғистон);
2. Ричард Варга (Словакия);
3. Александр Куришов (Ўзбекистон).
Аёллар:
1. Ивана Кураичкова (Словакия);
2. Таня Строшнайдер (Австрия);
3. Макарана Салазар (Чили).
Марказий Осиё минтақаси, эркаклар:
1. Аян Бейсенбаев (Қозоғистон);
2. Александр Куришов (Ўзбекистон);
3. Дарин Конисбаев (Қозоғистон).
Аёллар:
1. Алина Ҳакимова (Ўзбекистон);
2. Даря Бичкова (Қозоғистон).
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди ва совринларни ўз эгаларига топширди. Бугун турли ёш тоифаларида спортчилар мамлакат чемпионлиги учун ўзаро баҳс олиб боришади.
Янгиликлар лентаси
0