https://sputniknews.uz/20230610/xitoy-ozbekiston-suniy-nafas-olish-apparat-35880016.html
Хитой Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди
Хитой Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди
Sputnik Ўзбекистон
Хитой компанияси томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.
2023-06-10T13:03+0500
2023-06-10T13:03+0500
2023-06-10T13:03+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/06/15343676_0:166:3053:1883_1920x0_80_0_0_35947ba5cff9ca3b534225e424fbb0d5.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Хитой компанияси Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Қайд этилишича, Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.Вазирлик мутасаддилари ва компания масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу ускуналарни жойларда ўрнатиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш бўйича келишиб олинди.Ҳамкорлик 2022 йил 25 октябрда ССВ ва Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси ўртасида 150 дона сунъий нафас олиш — ИВЛ аппаратларини гуманитар ёрдам сифатида етказиб бериш бўйича имзоланган шартнома асосида олиб борилмоқда.Маълумот учун, сунъий нафас олиш аппарати ўпкани ҳаво билан таъминловчи вентилятордан иборат бўлиб, ускуна кислородли ҳавони ўпкага ҳайдайди, шунингдек, карбонат ангидрид ва тўпланган суюқликни чиқаради. Қурилма автоматик равишда беморнинг нафас олиш ҳолатини ҳисобга олади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/06/15343676_161:0:2892:2048_1920x0_80_0_0_4a8a368805c24dade67435eb786c8f0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ссв сунъий нафас олиш аппаратлари ивл
ўзбекистон хитой ссв сунъий нафас олиш аппаратлари ивл
Хитой Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди
Хитой компанияси томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Хитой компанияси Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди, дея хабар берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Қайд этилишича, Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.
Вазирлик мутасаддилари ва компания масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу ускуналарни жойларда ўрнатиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш бўйича келишиб олинди.
Ҳамкорлик 2022 йил 25 октябрда ССВ ва Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси ўртасида 150 дона сунъий нафас олиш — ИВЛ аппаратларини гуманитар ёрдам сифатида етказиб бериш бўйича имзоланган шартнома асосида олиб борилмоқда.
Маълумот учун, сунъий нафас олиш аппарати ўпкани ҳаво билан таъминловчи вентилятордан иборат бўлиб, ускуна кислородли ҳавони ўпкага ҳайдайди, шунингдек, карбонат ангидрид ва тўпланган суюқликни чиқаради. Қурилма автоматик равишда беморнинг нафас олиш ҳолатини ҳисобга олади.