ФВВ Тошкент вилоятида велосипедда бошқарувни йўқотган болага ёрдам берди — видео

© Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишТень от велосипеда
Тень от велосипеда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2023
Oбуна бўлиш
Бола йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилган ва таянчдаги тешикка боши кириб қолган.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари Тошкент вилоятида велосипедда бошқарувни йўқотиб, йўл четига ўрнатилган таянчга боши кириб қолган болага ёрдам беришди.
Қайд этилишича, 9 июнь куни соат 16:54 да Тошкент вилояти ФВБга 14 ёшли бола Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотган ҳақида хабар келиб тушган.
Бола ушбу кўчанинг йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилган ва таянчдаги тешикка боши кириб қолган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Болани аҳволи яхши.
Янгиликлар лентаси
0