https://sputniknews.uz/20230610/chomilish-havzalar-ifloslangan-suv-xavf-35871764.html
Мутахассис чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфи ҳақида огоҳлантирди
Мутахассис чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфи ҳақида огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Одатда вирус зарралари ифлосланган ҳавзада тахминан 2 ой ва ундан кўпроқ сақланади.
2023-06-10T12:05+0500
2023-06-10T12:05+0500
2023-06-10T12:05+0500
жамият
ўзбекистон
ёз
болалар
вирус
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556795_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_d6d044d1aebcad9ba31e03054357c15f.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев маълум қилди.Қайд этилишича, чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради.Одатда вирус зарралари сувга беморнинг нажаси, қусиқ моддалари ва ювилмаган қўллари орқали тушиб, ифлосланган ҳавзада тахминан 2 ой ва ундан кўпроқ сақланади.Бироқ касаллик қўзғатувчилари кўпроқ иссиқ ҳароратга мослашувчан бўлгани боис, ёз фаслида уларнинг концентрацияси ва яшаш давомийлиги узаяди. Яъни бундай паразит ва микроблар ҳарорат юқорилаган даврда 180 кундан ортиқ жон сақлаши мумкин.Чўмилиш чоғида сув ютиш инфекциянинг оғиз орқали организмга тушиб, кўпайиб, гастроэнтерит, яъни ошозон ва ингичка ичак шиллиқ қаватида яллиғланишни юзага келтиради.Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш турли тери касалликлари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ каватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд.Шу боис, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмаслик, рухсат этилган жойларда чўмилганда ҳам, иложи борича сув ютмаслик ва бурундан сув кирмаслигига диққат қилиш лозим.Сунъий сузиш ҳавзалари ҳам ҳамиша бу хавфдан холи бўлавермайди. Шу сабабли уларнинг тозалигига, суви ўз вақтида алмаштирилганига аҳамият қаратиш лозим.Агар бундай ҳовузлар кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сув эскирганидан далолат беради.Қуёш нури фаол бўлган паллада (12:00 дан 16:00 гача) офтоб тиғидан сақланиш керак. Негаки, ультрабинафша нурларининг давомий таъсири даставвал катарактага, бора-бора кўз нурлари бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. Ўз навбатида, айни шу омил туфайли аллергик реакциялар, тери саратони юзага келиши хавфи ҳам мавжуд.Бундан ташқари, бассейн суви совуқ бўлмаслиги ҳам муҳим. Чунки бундай ҳарорат томир тортишишига олиб келиши мумкин.Очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин касаллик белгилари юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556795_404:79:2696:1798_1920x0_80_0_0_96fbb8047141e98173fac69244920086.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон чўмилиш ҳавза бассейн шифокор вирус
ўзбекистон чўмилиш ҳавза бассейн шифокор вирус
Мутахассис чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфи ҳақида огоҳлантирди
Одатда вирус зарралари ифлосланган ҳавзада тахминан 2 ой ва ундан кўпроқ сақланади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев
маълум қилди. Қайд этилишича, чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради.
Одатда вирус зарралари сувга беморнинг нажаси, қусиқ моддалари ва ювилмаган қўллари орқали тушиб, ифлосланган ҳавзада тахминан 2 ой ва ундан кўпроқ сақланади.
Бироқ касаллик қўзғатувчилари кўпроқ иссиқ ҳароратга мослашувчан бўлгани боис, ёз фаслида уларнинг концентрацияси ва яшаш давомийлиги узаяди. Яъни бундай паразит ва микроблар ҳарорат юқорилаган даврда 180 кундан ортиқ жон сақлаши мумкин.
Чўмилиш чоғида сув ютиш инфекциянинг оғиз орқали организмга тушиб, кўпайиб, гастроэнтерит, яъни ошозон ва ингичка ичак шиллиқ қаватида яллиғланишни юзага келтиради.
“Касаллик белгилари тахминан 12-48 соат оралиғида намоён бўлиб, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар кузатилади”, дея тушунтирди мутахассис.
Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш турли тери касалликлари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ каватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд.
Шу боис, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмаслик, рухсат этилган жойларда чўмилганда ҳам, иложи борича сув ютмаслик ва бурундан сув кирмаслигига диққат қилиш лозим.
Сунъий сузиш ҳавзалари ҳам ҳамиша бу хавфдан холи бўлавермайди. Шу сабабли уларнинг тозалигига, суви ўз вақтида алмаштирилганига аҳамият қаратиш лозим.
Агар бундай ҳовузлар кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сув эскирганидан далолат беради.
"Очиқ ҳавзаларда чўмилиш учун атмосфера ҳарорати +20-25, сув илиқлиги эса +17-19 даражадан кам бўлмаган шароит ҳам муҳит мос", дея қўшимча қилди шифокор.
Қуёш нури фаол бўлган паллада (12:00 дан 16:00 гача) офтоб тиғидан сақланиш керак. Негаки, ультрабинафша нурларининг давомий таъсири даставвал катарактага, бора-бора кўз нурлари бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. Ўз навбатида, айни шу омил туфайли аллергик реакциялар, тери саратони юзага келиши хавфи ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, бассейн суви совуқ бўлмаслиги ҳам муҳим. Чунки бундай ҳарорат томир тортишишига олиб келиши мумкин.
Очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин касаллик белгилари юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.