Ўзбекистонда илк бор Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2023
Oбуна бўлиш
Хива шаҳрида 11-17 июнь кунлари биринчи Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Хива шаҳрида 11-17 июнь кунлари биринчи Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтади. Унда 15 мамлакатдан 130 нафар кимё фанидан билимдон ўқувчилар иштирок этади.
Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Оман Султонлиги, Грузия, Туркманистон каби Давлатларидан келаётган 130 нафар мактаб ўқувчилари билан биргаликда Ўзбекистон шарафини 16 нафар ўқувчи ҳимоя қилади.
Ўқувчиларнинг билимини баҳолаш учун 7 нафар Халқаро ҳакам жалб қилинган. Шунингдек, олимпиадада фахрий меҳмонлар, профессорлар ёш билимдонлар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади.
Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасини ўтказишдан асосий мақсад иқтидорли ёшларини аниқлаш ва қўллаб–қувватлашдан иборат.
Маълумот учун, Абу Райҳон Беруний Хоразмнинг буюк алломаси, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларга оид қомусий асарлар муаллифи. У Ўрта Шарқда илк бора Ер Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини айтиб, Ернинг айлана ўлчамини аниқлаган.
Янгиликлар лентаси
0