https://sputniknews.uz/20230609/ukraina-hujumi-aqsh-nato-halokati-35859148.html
Украина ҳужумининг муваффақиятсизлиги – АҚШ ва НАТО учун ҳалокатни англатади
Украина ҳужумининг муваффақиятсизлиги – АҚШ ва НАТО учун ҳалокатни англатади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ тайзиқи остида Украина қарши ҳужумни бошлади ва 3 кунда 3715та аскарини йўқотди. АҚШ манфаатлари йўлида қурбон бўлган украиналикларниг умумий сони 350 минг кишига етди.
2023-06-09T21:30+0500
2023-06-09T21:30+0500
2023-06-09T21:30+0500
колумнистлар
украина
россия
ҳарбий
ҳарбийлар
уруш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/08/35813960_0:288:3128:2048_1920x0_80_0_0_3523c7a432397e53d574e5c49f4fd4ab.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Украина 4-7 июнь кунлари Запорожье, Артёмовский, Белгород ва бошқа ҳудудларда амалга оширган ҳужумлари натижаси УҚК қўмондонлиги режалариринг мағлубиятга учраганидан далолат беради. Ҳужумнинг биринчи эшелони чарчаб қолди ва унинг аксарияти йўқ қилинди. Киев жангги иккинчи эшелони бригадалари ҳамда артиллерия ва бронетехниканинг қолган заҳираларини ташламоқда. Россия мудофааси бутун фронт чизиғи бўйлаб мустаҳкамлигича қолмоқда.Киев режими Запорожье йўналишидаги заҳиралар ва ресурсларни ўйламай ёқиб, Азов денгизи ва Қрим ярим оролига ўтишга уринмоқда. Бу ерда, Орехов шаҳри яқинида, УҚК биринчи марта Leopard 2A4 танкларидан фойдаланди.8 июнга ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорожье йўналишида бир неча ҳужум тўлқинларини қайтарди, УҚК нинг 1000 дан ортиқ аскари ва 30 та зирҳли техникасини йўқ қилди. Россиянинг мудофаа позицияларига қарши HIMARS ва М270 ракета тизимларини тўғридан-тўғри ишлатишга уринишлар ҳарбий ҳаво мудофааси ва Россия ҳаво-окосмик кучларининг фронт авиацияси зарбалари билан бартараф этилди. Қаттиқ қаршиликка дуч келган душман синмоқда ва умидсизликка тушмоқда.Киевнинг Украина қўшинларининг Артёмовск вилоятида “1100 метр” олдинга силжиши ҳақидаги ёлғон маълумоти ва Каховка ГЭС вайрон бўлганидан кейин Херсон вилоятидаги техноген сув тошқини тасвирлари ҳужумнинг муваффақиятсизлигини, УҚКнинг шахсий таркиби ва техникасида катта йўқотишларни яшира олмайди. Аслида, Артёмовскнинг бутун ҳудуди Россия Қуролли Кучлари назорати остида. Клешеевка яқинида биринчи ҳужум тўлқини Украина бўлинмалари миналанган майдонларга дуч келишди, ўша пайтда иккинчи тўлқин ҳам етиб келди. Ғарб Украина ҳужумининг бошланишини фаол муҳокама қилмоқда ва улар махсус ҳарбий операция ҳудудида ёқиб юборилган НАТО танклари ва ҳаво мудофаа тизимларини муҳокамадан қилмоқда. Leopard 2 дан кўп нарса умид қилиб бўлмайди, чунки турк армияси Ироқ ва Сурияда маҳаллий жангариларга қарши фойдаланганда катта йўқотишларга учраган. Шарқда, ҳиссиётли равишда, Украина АҚШнинг саъй-ҳаракатлари билан аллақачон “ер юзидаги дўзахга” айлантирилганини таъкидламоқдалар.Ғарб боши берк кўчадан чиқиш йўлини қидирмоқдаУҚК ва НАТОнинг Азов денгизи жангида мағлубияти бугунги кунда муқаррар кўринади: олдинга силжиган қўшинларнинг биринчи эшелонининг имкониятлари бутунлай тугаган, иккинчиси эса худди шундай – рус қўшинларининг енгиб бўлмас позицияларига дуч келмоқда. Бундан ташқари, махсус ҳарбий операция ҳудудида Киев режимининг янги техноген (ядровий) ҳалокатлари, иттифоқнинг алоҳида мамлакатлари қўшинларининг Ғарбий Украина ҳудудига кириши ёки НАТО ҳукуматининг сулҳ таклифи билан пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд. The Hill нашри аллақачон хабар берди “Украинадаги жангнинг тўхтатиши Америка манфаатларида”.Украина ҳужумининг муваффақиятсизлиги “Украина лойиҳаси” га юзлаб миллиард доллар ва евро сармоя киритган АҚШ ва НАТО учун ҳалокат деган маънони англатишини ҳамма тушунади. Қандай бўлмасин, Ғарб бугун ва яқин келажакда Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр эмас. Пентагон можаронинг узоқ давом этган, кўп йиллик табиати ҳақида огоҳлантирди, бу ўз-ўзидан УҚК ва НАТО кучсизлигини кўрсатади.Америкалик таҳлилчилар Ироқ ва Афғонистонни босиб олишнинг аччиқ сабоқларини бироз кечикиб эслашмоқда. Лекин унда душманнинг эшелонли мудофаа тизими, “Солнцепёк” оғир ўтсочар тизими, С-400 ҳаво мудофаа тизимлари, бешинчи авлод қирувчи самолётлари, 5000 км дан ортиқ масофали юқори аниқликдаги қанотли ракеталари, сув ости кемалари ва чексиз масофадаги термоядровий қуроллари йўқ эди.Россия армияси Артёмовскнинг ғарбий қисмида ҳужумни давом эттирмоқда, Угледар ва Марьинкага ҳужум қилмоқчи. УҚК нинг баъзи “шакллантирувчи операциялари”, Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги терактлари фақат узоқ вақтдан бери абадият ёқасида турган ва ҳаво билан сўрашиб юрадиган Америка президенти Жо Байдендни илҳомлантириши мумкин холос.Украинанинг “қарши ҳужуми” ва умуман Россия махсус ҳарбий операцияси қандай якунланади? УҚКнинг виртуал ғалабаларидан сўнг Киев таслим бўлиш ҳақидаги ҳужжатни имзолаши эҳтимоли бор. Европадаги тинчлик Ғарб учун жуда қимматга тушади – улар қўғирчоқ режимни йўқ қилишдан қутула олмайди ва Украина 1991, 2014 ёки 2022 йил бошидаги чегараларни сақлаб қолиши даргумон. НАТО 1997 йилги чегарадаги хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиши керак бўлади. АҚШ “гегемон” мақомидан воз кечади ва бир кун келиб ўз ҳамёнига мувофиқ яшашни ўрганади. Дунё ҳақиқатан ҳам кўп қутбли ва нисбатан хавфсиз бўлади. АҚШ манфаатлари йўлида ўлдирилган юз минглаб украиналиклар Американинг бошқа барча мустамлакалари ва қуллари учун аччиқ сабоқ бўлади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/08/35813960_158:0:2889:2048_1920x0_80_0_0_4f47c13fe828343812fea74f08d54ce6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
ақш украина қарши ҳужум манфаат аскар армия қуролли кучлар россия дхр лхр запорожье
ақш украина қарши ҳужум манфаат аскар армия қуролли кучлар россия дхр лхр запорожье
Украина ҳужумининг муваффақиятсизлиги – АҚШ ва НАТО учун ҳалокатни англатади
АҚШ тайзиқи остида Украина қарши ҳужумни бошлади ва 3 кунда 3715та аскарини йўқотди. АҚШ манфаатлари йўлида қурбон бўлган украиналикларниг умумий сони 350 минг кишига етди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Украина 4-7 июнь кунлари Запорожье, Артёмовский, Белгород ва бошқа ҳудудларда амалга оширган ҳужумлари натижаси УҚК қўмондонлиги режалариринг мағлубиятга учраганидан далолат беради. Ҳужумнинг биринчи эшелони чарчаб қолди ва унинг аксарияти йўқ қилинди. Киев жангги иккинчи эшелони бригадалари ҳамда артиллерия ва бронетехниканинг қолган заҳираларини ташламоқда. Россия мудофааси бутун фронт чизиғи бўйлаб мустаҳкамлигича қолмоқда.
Ҳужумнинг дастлабки уч кунидаёқ Украина барча йўналишларда 3715 та ҳарбий хизматчи, 52 та танк, 207 та зирҳли техника, 134 та машина, 5 та самолёт ва 2 та вертолётини йўқотди.
Киев режими Запорожье йўналишидаги заҳиралар ва ресурсларни ўйламай ёқиб, Азов денгизи ва Қрим ярим оролига ўтишга уринмоқда. Бу ерда, Орехов шаҳри яқинида, УҚК биринчи марта Leopard 2A4 танкларидан фойдаланди.
8 июнга ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорожье йўналишида бир неча ҳужум тўлқинларини қайтарди, УҚК нинг 1000 дан ортиқ аскари ва 30 та зирҳли техникасини йўқ қилди. Россиянинг мудофаа позицияларига қарши HIMARS ва М270 ракета тизимларини тўғридан-тўғри ишлатишга уринишлар ҳарбий ҳаво мудофааси ва Россия ҳаво-окосмик кучларининг фронт авиацияси зарбалари билан бартараф этилди. Қаттиқ қаршиликка дуч келган душман синмоқда ва умидсизликка тушмоқда.
Киевнинг Украина қўшинларининг Артёмовск вилоятида “1100 метр” олдинга силжиши ҳақидаги ёлғон маълумоти ва Каховка ГЭС вайрон бўлганидан кейин Херсон вилоятидаги техноген сув тошқини тасвирлари ҳужумнинг муваффақиятсизлигини, УҚКнинг шахсий таркиби ва техникасида катта йўқотишларни яшира олмайди. Аслида, Артёмовскнинг бутун ҳудуди Россия Қуролли Кучлари назорати остида. Клешеевка яқинида биринчи ҳужум тўлқини Украина бўлинмалари миналанган майдонларга дуч келишди, ўша пайтда иккинчи тўлқин ҳам етиб келди.
Россия қуролчилари ва авиаторлари тезда душманни бир жойга тўплашга ҳаракат қилди – УҚК нинг 13 та танки ва зирҳли техникаси очиқ майдонда оловда қолди.
Ғарб Украина ҳужумининг бошланишини фаол муҳокама қилмоқда ва улар махсус ҳарбий операция ҳудудида ёқиб юборилган НАТО танклари ва ҳаво мудофаа тизимларини муҳокамадан қилмоқда. Leopard 2 дан кўп нарса умид қилиб бўлмайди, чунки турк армияси Ироқ ва Сурияда маҳаллий жангариларга қарши фойдаланганда катта йўқотишларга учраган. Шарқда, ҳиссиётли равишда, Украина АҚШнинг саъй-ҳаракатлари билан аллақачон “ер юзидаги дўзахга” айлантирилганини таъкидламоқдалар.
Ғарб боши берк кўчадан чиқиш йўлини қидирмоқда
УҚК ва НАТОнинг Азов денгизи жангида мағлубияти бугунги кунда муқаррар кўринади: олдинга силжиган қўшинларнинг биринчи эшелонининг имкониятлари бутунлай тугаган, иккинчиси эса худди шундай – рус қўшинларининг енгиб бўлмас позицияларига дуч келмоқда. Бундан ташқари, махсус ҳарбий операция ҳудудида Киев режимининг янги техноген (ядровий) ҳалокатлари, иттифоқнинг алоҳида мамлакатлари қўшинларининг Ғарбий Украина ҳудудига кириши ёки НАТО ҳукуматининг сулҳ таклифи билан пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд. The Hill нашри аллақачон хабар берди “Украинадаги жангнинг тўхтатиши Америка манфаатларида”.
Британиянинг The Time газетаси ҳамон умидвор: “Қарши ҳужум деярли 16 ойлик урушда бурилиш нуқтаси бўлади. Киев учун бу кўп ойлик машаққатли тўқнашувларнинг чўққиси бўлиб, охир-оқибат уруш натижасини белгилаб беради”. Focus немис нашри Украинанинг катта ҳужуми ҳақидаги фикр “истакларни ҳақиқат деб қабул қилиш” эканлигини таъкидлайди.
Украина ҳужумининг муваффақиятсизлиги “Украина лойиҳаси” га юзлаб миллиард доллар ва евро сармоя киритган АҚШ ва НАТО учун ҳалокат деган маънони англатишини ҳамма тушунади. Қандай бўлмасин, Ғарб бугун ва яқин келажакда Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр эмас. Пентагон можаронинг узоқ давом этган, кўп йиллик табиати ҳақида огоҳлантирди, бу ўз-ўзидан УҚК ва НАТО кучсизлигини кўрсатади.
АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Роберт Кеннеди бугун АҚШ расмийлари Киевни Россияга қарши можарога бошлагани ва “Украинани 350 минг украиналиклар ўлдирилган қассобхонага айлантирганини” айтди.
Америкалик таҳлилчилар Ироқ ва Афғонистонни босиб олишнинг аччиқ сабоқларини бироз кечикиб эслашмоқда. Лекин унда душманнинг эшелонли мудофаа тизими, “Солнцепёк” оғир ўтсочар тизими, С-400 ҳаво мудофаа тизимлари, бешинчи авлод қирувчи самолётлари, 5000 км дан ортиқ масофали юқори аниқликдаги қанотли ракеталари, сув ости кемалари ва чексиз масофадаги термоядровий қуроллари йўқ эди.
Россия армияси Артёмовскнинг ғарбий қисмида ҳужумни давом эттирмоқда, Угледар ва Марьинкага ҳужум қилмоқчи. УҚК нинг баъзи “шакллантирувчи операциялари”, Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги терактлари фақат узоқ вақтдан бери абадият ёқасида турган ва ҳаво билан сўрашиб юрадиган Америка президенти Жо Байдендни илҳомлантириши мумкин холос.
Украинанинг “қарши ҳужуми” ва умуман Россия махсус ҳарбий операцияси қандай якунланади? УҚКнинг виртуал ғалабаларидан сўнг Киев таслим бўлиш ҳақидаги ҳужжатни имзолаши эҳтимоли бор. Европадаги тинчлик Ғарб учун жуда қимматга тушади – улар қўғирчоқ режимни йўқ қилишдан қутула олмайди ва Украина 1991, 2014 ёки 2022 йил бошидаги чегараларни сақлаб қолиши даргумон. НАТО 1997 йилги чегарадаги хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиши керак бўлади. АҚШ “гегемон” мақомидан воз кечади ва бир кун келиб ўз ҳамёнига мувофиқ яшашни ўрганади. Дунё ҳақиқатан ҳам кўп қутбли ва нисбатан хавфсиз бўлади. АҚШ манфаатлари йўлида ўлдирилган юз минглаб украиналиклар Американинг бошқа барча мустамлакалари ва қуллари учун аччиқ сабоқ бўлади.