Тошкентнинг айрим ҳудудларида вақтинча "свет" бўлмайди — манзиллар

© Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали Тошкент шаҳар
Тошкент шаҳар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Чилонзор, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Таъмирлаш ишлари туфайли бугун Тошкентнинг Чилонзор, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электртармоқлари” хабар берди.
Пойтахтнинг 4 та туманининг 20 дан ортиқ ҳудудлари 09:00 дан 17:00 гача электр таъминотидан вақтинча узилди.
Манзиллар:
Чилонзор туманининг “Боғистон” ва “Лутфий” МФЙлари айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир туманининг “Ийк ота” МФЙнинг Имон (Маърифат), Мевазор, Ораста ҳамда Тараққиёт кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Мирзо Улуғбек туманининг “Ш.Бурхонов”, “Катта қорасув”, “Бўз”, “Алпомиш”, “Подшобоғ” ва “Ялонғоч” МФЙлари ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача;
Яшнобод туманининг Янгиобод мавзеси, Авиасозлар 2, 4-мавзеси, Тузел 2-, 3-мавзеси, 58-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, Чилон ота, Алимкент, Элбек, Тўрткўл, Қорасув, Ховос ҳамда Бирлашган кўчалари ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Электр таъминоти истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида тўхтатилди.
Янгиликлар лентаси
0