Саудия шаҳзодаси АҚШ билан муносабатларни қайта кўриб чиқишини айтди— ОАВ

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишСаудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, архив сурат
Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Агар АҚШ Саудия Арабистонига нисбатан бирор чора кўрса, ар-Риёд Америка билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд АҚШ билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш билан таҳдид қилди, деб ёзади "The Washington Post".
Саудия шаҳзодасининг ушбу баёноти АҚШ Саудияни нефт қазиб олиш квоталарини қисқартиргани учун жазолаш ҳақидаги таҳдидларидан кейин эълон қилинди.
Газета эслатишича, ўтган йилнинг октябрь ойида Жо Байден АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар фонида ОПEК+нинг нефть қазиб олишни қисқартириш ҳақидаги қарори учун Ссаудия Арабистонини “баъзи оқибатларга” дуч қилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Риёд ўз ҳаракатларини дипломатик баёнотлар билан очиқчасига ҳимоя қилган бўлса-да, валиаҳд шаҳзода агар АҚШ бундай йўл тутса, Саудия Арабистони АҚШ билан муносабатларини тубдан ўзгартириши ва бунинг оқибатида Америка катта иқтисодий зарар кўришини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Шаҳзоданинг таҳдидлари ҳақидаги маълумотлар АҚШ разведкасининг махфий ҳужжатлари "Discord" дастури орқали сизиб чиққан ахборотлар қаторида маълум бўлди.
Газетанинг суҳбатдошига кўра, Вашингтон ар-Риёд билан ҳамкорликни давом эттирмоқда ва уни Яқин Шарқдаги ўзаро манфаатларни илгари суриш бўйича муҳим ҳамкор деб билади.
Ўтган йил октябрь ойи бошида ОПEК+ иттифоқига кирувчи нефть қазиб олувчи давлатлар Қўшма Штатлар уларни бундай қилмасликка чақирганига қарамай, қазиб олишни кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олганди. Вашингтонда бу қарор кескин танқид қилинди - Қўшма Штатларнинг ўзи Ғарб билан қарама-қаршилиги фонида ЕИга Россиядан нефтни камайтиришга ёрдам бериш учун Ар-Риёддан ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни сўраётган эди. Кейин Оқ уй Саудия Арабистони билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини эълон қилди ва Байден уларни ўзгартириш кераклигини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0