Ўзбекистон-Ўмон ўйини: билетлар неча пулдан сотилмоқда?

© Sputnik / Рамиз Бахтияров "Бунёдкор" стадиони, архив сурат
 Бунёдкор стадиони, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
“CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири доирасида Ўзбекистон ва Ўмон терма ўйини учун билетларни “Бунёдкор” стадиони кассаларида ва махсус сайт орқали харид қилиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси “CAFA Nation’s Cup” халқаро мусобақаси доирасидаги дастлабки ўйинини 11 июнь куни Ўмонга қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 20:30 да бошланади.
Sputnik мухбири Ўзбекистон-Ўмон ўйини учун чипта неча пулдан сотилаётгани билан қизиқди.
Чиптани танланган жойга қараб 25 мингдан сўмдан 200 минг сўмгача харид қилиш мумкин. Ўйин учун чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида ҳам сотилмоқда.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
Ўйинлар Тошкент ва Бишкек шаҳарларида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0