Москвадаги сайёҳлик фестивалида Ўзбекистон қандай тақдим этилди — видео

Oбуна бўлиш
Москваликларда Ўзбекистон экспозицияси катта қизиқиш уйғотмоқда. Республика стенди нимага бағишланган ва у фестиваль иштирокчиларини нимаси билан жалб қилмоқда – батафсил видеомизда
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон 8 июнь куни Москвадаги ВДНХда бошланган Россиянинг “Путешествуй!” (“Саёҳат қил!”) сайёҳлик фестивалида қатнашмоқда.
Фестиваль 11 июнга қадар давом этади. Бу ерда Россия минтақалари, хорижий мамлакатлар, сайёҳлик компанияларнинг 50 тадан зиёд стендини кўриш мумкин. Ўзбекистон экспозицияси ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Бу йил Қирғизистон фестивалнинг ҳамкор мамлакати бўлди. Республика вакиллари мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ва энг яхши сайёҳлик йўналишлари ҳақида маълумот беришмоқда.
Ўзбекистон ҳам анъанага кўра ўз стендини тақдим этган. Филиппин ва Саудия Арабистони ҳам унда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон фестивалнинг ҳамкор мамлакати бўлган эди. Тўрт кун давомида ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, маданияти, урф-одатлари ва ҳунармандлари санъатлари билан танишишганди. Ўзбекистон стенди олдидан одамлар аримаган.
Янгиликлар лентаси
0