https://sputniknews.uz/20230609/mirziyoev-milanda-toqimachilik-korgazmasiga-35869608.html
Шавкат Мирзиёев Миланда тўқимачилик кўргазмасига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Миланда тўқимачилик кўргазмасига ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Президент кўргазмада дунёнинг етакчи йигириш ва тўқиш ускуналари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг стендларини кўздан кечирди уларнинг раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.
2023-06-09T22:35+0500
2023-06-09T22:35+0500
2023-06-09T22:35+0500
шавкат мирзиёев
италия
тўқимачилик
кўргазма
сиёсат
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/09/35868859_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_82c2bd9996c609d22e263428bee84133.jpg
Шавкат Мирзиёев Миланда тўқимачилик кўргазмасига ташриф буюрдиТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифи доирасида шу кунларда Милан шаҳрида ўтаётган “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмасига ташриф буюрди. Президентга Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва кўргазма ташкилотчиси – “Sematex” агентлиги раҳбари Эрнэсто Маурэр ҳамроҳлик қилди.Шавкат Мирзиёев йигириш ва тўқиш ускуналарини ишлаб чиқаришда дунёда етакчи бўлган “ITEMA” (Италия), “Stäubli Group” (Швейцария), “Picanol”, “Vandewiele” (Бельгия) ва бошқа компанияларнинг стендларини кўздан кечирди ва компания раҳбарлари билан мулоқот қилди, янги технологик ечимларнинг тақдимотлари билан танишди.Президент робототехника ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда янги, талаб юқори бўлган “супер-материаллар” яратиш мақсадида юртимизда матога ишлов бериш учун энг замонавий ускуналар ва инновацион ечимларни жорий қилиш истиқболли эканини қайд этди.Ташриф якунида президент мутасадди раҳбарларга Ўзбекистонда ускуналарни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини релокация қилиш ва ўқув дастурларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш топширилди.“ITMA 2023” – ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган тўқимачилик ва тикувчилик технологияларига бағишланган дунёдаги энг йирик кўргазма. Охирги кўргазма 2019 йилда Барселона шаҳрида ўтди. Жорий йилда 20 гектар майдонни эгаллаган кўргазмада 47 мамлакатдан 1 700 иштирокчи ҳамда турли давлатлардан 100 минг нафарга яқин меҳмон иштирок этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/09/35868859_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_cdbdc10f792b0468c183c9b6e0dda8fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев президент кўргазма тўқимачилик милан италия расмий ташриф
мирзиёев президент кўргазма тўқимачилик милан италия расмий ташриф
Шавкат Мирзиёев Миланда тўқимачилик кўргазмасига ташриф буюрди
Президент кўргазмада дунёнинг етакчи йигириш ва тўқиш ускуналари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг стендларини кўздан кечирди уларнинг раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.
Шавкат Мирзиёев Миланда тўқимачилик кўргазмасига ташриф буюрдиТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифи доирасида шу кунларда Милан шаҳрида ўтаётган “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.
Президентга Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва кўргазма ташкилотчиси – “Sematex” агентлиги раҳбари Эрнэсто Маурэр ҳамроҳлик қилди.
Шавкат Мирзиёев йигириш ва тўқиш ускуналарини ишлаб чиқаришда дунёда етакчи бўлган “ITEMA” (Италия), “Stäubli Group” (Швейцария), “Picanol”, “Vandewiele” (Бельгия) ва бошқа компанияларнинг стендларини кўздан кечирди ва компания раҳбарлари билан мулоқот қилди, янги технологик ечимларнинг тақдимотлари билан танишди.
Президент робототехника ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда янги, талаб юқори бўлган “супер-материаллар” яратиш мақсадида юртимизда матога ишлов бериш учун энг замонавий ускуналар ва инновацион ечимларни жорий қилиш истиқболли эканини қайд этди.
Ташриф якунида президент мутасадди раҳбарларга Ўзбекистонда ускуналарни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини релокация қилиш ва ўқув дастурларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш топширилди.
“ITMA 2023” – ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган тўқимачилик ва тикувчилик технологияларига бағишланган дунёдаги энг йирик кўргазма. Охирги кўргазма 2019 йилда Барселона шаҳрида ўтди. Жорий йилда 20 гектар майдонни эгаллаган кўргазмада 47 мамлакатдан 1 700 иштирокчи ҳамда турли давлатлардан 100 минг нафарга яқин меҳмон иштирок этмоқда.