Ғарб Молдовани иккинчи Украинага айлантирмоқчи — Россия ТИВ

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМолдова байроғи, архив фото
Молдова байроғи, архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Кишинёв кўр-кўрона Ғарбнинг орқасидан эргашиб, санкцияларда иштирок этмоқда ва Россия билан муносабатларини бузмоқда - ТИВ.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ғарб Молдовани иккинчи Украинага айлантирмоқчи, Кишинёв эса унга кўр-кўрона эргашяпти, деди “Россия 24” телеканалига Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин.

“Ғарб мутлақо масъулиятсиз ва мутлақо узоқни кўра билмасдан Молдовани иккинчи Украинага айлантирмоқчи. Афсуски, Молдованинг ҳозирги раҳбарияти бу ишда фаол иштирок этмоқда”, - деди вазир ўринбосари.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Кишинёв кўр-кўрона Ғарбнинг орқасидан эргашиб, АҚШнинг Россияга қарши санкцияларида иштирок этмоқда, Россия билан муносабатларини бузмоқда.
Аммо Россия Молдова билан муносабатларда кескинлаштиргани йўқ, ва "бу Россиянинг услуби эмас", - деди у.
Москва Кишинёвнинг НАТО ва Европа Иттифоқи билан ҳарбий-сиёсий соҳада ҳамкорлиги ошганидан бир неча бор хавотир билдирган эди. Май ойининг охирида Европа Иттифоқи Молдовада фуқаролик ҳамкори миссиясини ишга туширди. Европа Иттифоқининг мақсади Молдова сиёсатида Ғарбга хайрихоҳликни мустаҳкамлаш ва Россия билан қарама-қаршиликни кучайтиришдан иборат. Шу билан бирга, Молдова ҳукумати Россия билан анъанавий тарзда яхши муносабатлардан манфаатдор бўлган. Молдова аҳолиси ҳам “Россия таҳдиди” ҳақидаги миш-мишларга ишонмайди. Лекин ҳозирги ҳукумат аҳолининг манфаатлари ва кайфиятини эътиборсиз қолдирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0