https://sputniknews.uz/20230609/evropa-ukraina-qochqin-35831175.html
Европа украиналик қочқинлардан “чарчади” — ОАВ
Европа украиналик қочқинлардан “чарчади” — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Европа Иттифоқининг баъзи мамлакатлари украиналик қочқинлар билан бирдамликдан чарчаганликлари маълум бўлди.
2023-06-09T12:30+0500
2023-06-09T12:30+0500
2023-06-09T12:30+0500
дунёда
европа иттифоқи
украина
қочоқ
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/09/35831270_0:217:2873:1833_1920x0_80_0_0_eeb8350bb21daf0592eed90d44bbc2d0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Украинадан келган қочқинлар билан бирдамликдан чарчаган. Бу ҳақда РИА Новости AP News нашрига таяниб хабар берди.Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича комиссари Илва Йоханссоннинг сўзларига кўра, блок томонидан ғамхўрлик қилинаётган тўрт миллион украиналик қочқинлар ўзгаришсиз қўллаб-қувватланади. Бироқ махсус ҳисоботда айтилишича, "бирдамликдан чарчаш" деб аташ мумкин бўлган нарса баъзи аъзо давлатларда намоён бўла бошлаган.Европа Иттифоқининг Украина бўйича махсус маслаҳатчиси Лодейвик Ашернинг қўшимча қилишича, мезбон мамлакатлардаги ўрта ва кам таъминланган оилалар яшаш нархи инқирозидан зарар кўрди. Айниқса, энг заиф қочқинлар орасида мезбон томондан чарчоқ бор.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 24 февралидан жорий йилнинг 23 майигача Европага 8 миллион 255 минг 288 нафар украиналик қочқин борган, шундан беш миллиондан ортиқ киши миллий ёрдам дастурлари доирасида Европа давлатларида рўйхатдан ўтган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/09/35831270_72:0:2803:2048_1920x0_80_0_0_746e43ed49b1bc80db0617329aef9664.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа иттифоқи украина қочоқ қочқинлар
европа иттифоқи украина қочоқ қочқинлар
Европа украиналик қочқинлардан “чарчади” — ОАВ
Европа Иттифоқининг баъзи мамлакатлари украиналик қочқинлар билан бирдамликдан чарчаганликлари маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Украинадан келган қочқинлар билан бирдамликдан чарчаган. Бу ҳақда
РИА Новости AP News нашрига таяниб хабар берди.
Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича комиссари Илва Йоханссоннинг сўзларига кўра, блок томонидан ғамхўрлик қилинаётган тўрт миллион украиналик қочқинлар ўзгаришсиз қўллаб-қувватланади. Бироқ махсус ҳисоботда айтилишича, "бирдамликдан чарчаш" деб аташ мумкин бўлган нарса баъзи аъзо давлатларда намоён бўла бошлаган.
Европа Иттифоқининг Украина бўйича махсус маслаҳатчиси Лодейвик Ашернинг қўшимча қилишича, мезбон мамлакатлардаги ўрта ва кам таъминланган оилалар яшаш нархи инқирозидан зарар кўрди. Айниқса, энг заиф қочқинлар орасида мезбон томондан чарчоқ бор.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 24 февралидан жорий йилнинг 23 майигача Европага 8 миллион 255 минг 288 нафар украиналик қочқин борган, шундан беш миллиондан ортиқ киши миллий ёрдам дастурлари доирасида Европа давлатларида рўйхатдан ўтган.