АҚШ қандай сабаб Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатиши маълум бўлди

© Sputnik / Игорь МихалевКапитолий гумбази - Вашингтондаги АҚШ Конгресси биноси.
Капитолий гумбази - Вашингтондаги АҚШ Конгресси биноси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Украинадаги можарони келажакда қўллаб-қувватлаш қарши ҳужумининг муваффақиятига боғлиқ эканлигига ишонч ҳосил қилишди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Киевга кейинги ҳарбий ва молиявий ёрдам Украина армиясининг қарши ҳужуми натижаларига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда РИА Новости "Politico" нашрига таяниб хабар берди.

"АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Украинадаги можарони келажакда қўллаб-қувватлаш ва президент Жо Байденнинг глобал обрўси Украина қарши ҳужумининг муваффақиятига боғлиқ эканлигига ишонч ҳосил қилишди”, - деб ёзади нашр шарҳловчилари.

Уларнинг аниқлик киритишича, агар Украина мағлуб бўлса ёки кутилган режани оқламаса, у ҳолда қўллаб-қувватлаш йўқ бўлиши мумкин, бу эса можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқларга олиб келади.
Муаллифларнинг қўшимча қилишича, 16 ойлик махсус операция давомида кўплаб ҳал қилувчи воқеалар содир бўлган, бироқ Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми Вашингтон учун алоҳида аҳамиятга эга, бунда “ички сиёсат Украинани кейинги қўллаб-қувватлашнинг умумий манзарасини хира қилади”.
Шундай қилиб, АҚШ президенти маъмурияти Украина армиясининг ҳар қандай хатоси Конгрессдаги республикачиларга мудофаа харажатларини оширишга қаратилган барча уринишларни бекор қилишга имкон беришидан қўрқади.
Янгиликлар лентаси
0