https://sputniknews.uz/20230608/urumchi-toshkent-viloyati-vakolatxona-35815888.html
Урумчида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилади
Урумчида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилади
Sputnik Ўзбекистон
Хитой тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
2023-06-08T15:29+0500
2023-06-08T15:29+0500
2023-06-08T15:43+0500
ўзбекистон
тошкент вилояти
шинжон-уйғур автоном райони
зойир мирзаев
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/08/35816134_0:0:860:483_1920x0_80_0_0_2afad4e36d59b05158666ad61c011f2e.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Хитойнинг Урумчи шаҳрида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қарор имзолади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Таъкидланишича, Хитой тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.Шу билан бирга, томонлар ўртасида Шинжон-Уйғур автоном райони билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайтирилади.Зойир Мирзаев Урумчида Тошкент вилоятининг ваколатхонасини очиш бўйича ташаббусини Хитойга бўлган ташрифи доирасида илгари сурган эди.
ўзбекистон
шинжон-уйғур автоном райони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/08/35816134_22:0:785:572_1920x0_80_0_0_47d7a61127adc95d410f708f32b9fdf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
урумчи тошкент вилояти
Урумчида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилади
15:29 08.06.2023 (янгиланди: 15:43 08.06.2023) Хитой тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Хитойнинг Урумчи шаҳрида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қарор имзолади, деб
хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Хитой тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
“Тошкент вилоятининг Урумчи шаҳрида очилиши кўзда тутилган ваколатхонаси фаолияти мувофиқлаштирилади”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, томонлар ўртасида Шинжон-Уйғур автоном райони билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайтирилади.
Зойир Мирзаев Урумчида Тошкент вилоятининг ваколатхонасини очиш бўйича ташаббусини Хитойга бўлган ташрифи доирасида илгари сурган эди.