Сан-Франциско ўрнига Магадан — тафсилотлар видеода

Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ Ҳиндистон, АҚШ ва Канада фуқаролари бўлган самолёт Сан-Франциско ўрнига Магаданга қўнди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Деҳли-Сан-Франциско рейси бўйича учаётган йўловчи самолёти двигатели носозлиги туфайли Магаданга қўнишга мажбур бўлди.
Самолётда Ҳиндистон, АҚШ ва Канаданинг 230 дан ортиқ фуқаролари бўлган. Магадан шаҳрида ушбу кутилмаган меҳмонларни жойлаштириш учун меҳмонхона йўқлиги сабабли йўловчилар мактаблардан бири ва Маданият уйига жойлаштирилган.
Самолёт двигателидаги носозликни қисқа вақт ичида созлашнинг иложи бўлмагани сабабли улар учун янги борт юбориладиган бўлди. Йўловичилар сафари 2-3 кун ичида давом этади.
Магадан шаҳар мэрининг РИА Новостига маълум қилишига кўра, бу ердаги аэропорт халқаро мақомга эга бўлса-да, лекин унда на чегара назорати ва на божхона назорати йўлга қўйилган.
Шунингдек, шаҳар бир неча йилдан буён 4 юлдузли меҳмонхона қурилишини кутмоқда. Эҳтимол, ушбу ҳодиса туфайли ушбу режалар энди амалга ошади.
Янгиликлар лентаси
0