Қашқадарёда фуқаро 75 ёшида бешинчи бор ота бўлди

© unsplash/Joshua ReddekoppЭркак боланинг қўлидан ушлаб турибди.
Эркак боланинг қўлидан ушлаб турибди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2023
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи Холмат Саидов 75 ёшида яна бир бор ота бўлди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қашқадарёда фуқаро 75 ёшида бешинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканали хабар қилди.

“Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи Холмат Саидов 75 ёшида яна бир бор ота бўлди”, — дейилади хабарда.

Эркакнинг бешинчи фарзанди қиз. Она ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи яхши.
Телеканал хабарига кўра, қизи туғилгунга қадар ота-она никоҳ тўғрисидаги гувоҳномасини ололмаган, чунки улар туман марказидан юз километр узоқда яшайди.
“Бу сафар ФҲДЁ ходимлари уларга нафақат қизининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини, балки уларнинг никоҳини қайд этганлик ҳақидаги расмий ҳужжатни ҳам олиб келишди”, — дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0