Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Жанубий Хитойда ўтказилган кўргазмада намойиш этилди

© "Дунё" ИАЖанубий Хитойда ўтказилган кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Жанубий Хитойда ўтказилган кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2023
Oбуна бўлиш
Кўргазмада Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги дипломатлари жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари “Guangdong 21st Century China Processing Trade Products Fair” кўргазмасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
“Guangdong 21st Century China Processing Trade Products Fair” кўргазмаси Хитой Савдо вазирлиги, Гуандун провинцияси ҳукумати томонидан ташкил этилди. Халқаро ярмаркада Хитой компанияларидан ташқари 50 га яқин хорижий давлатдан келган корхоналар ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Павильонларда Хитойнинг дигитализация, электрон савдо, халқаро алоқалар ва ишлаб чиқариш саноатидаги сўнгги ютуқлари ҳам намойиш этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг туризм, инвестиция имкониятлари ва экспорт салоҳияти, шунингдек, қайта ишланган озиқ-овқат, қандолат, қуритилган сабзавотлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари тақдим этилди.
Тадбир доирасида Хитойнинг 10 дан ортиқ компаниялари билан ўзбек миллий маҳсулотларини Жанубий Хитой провинциялари бозорига экспорт қилиш ва Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириши бўйича музокаралар ўтказилди.
Кўргазма якунида навбатдаги “Guangdong 21st Century China Processing Trade Products Fair” кўргазмасида Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ва экспортёрларининг иштирокини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0