Ўзбекистонда Россиянинг яна 7 та университети филиаллари очилиши кутилмоқда

© Sputnik / Зафар ХалиловТошкентдаги Ломоносов номидаги МДУ филиали, архив сурат
Тошкентдаги Ломоносов номидаги МДУ филиали, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2023
Oбуна бўлиш
Россияда ўзбекистонлик талабалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг яна 7 та университети филиаллари очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.
Махачқаъла шаҳрида (Доғистон) Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ҳамкорлик бўйича комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.
“Россия Федерацияси олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 46 минг нафарни ташкил этади, Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий ўқув юрти филиаллари очилган. Яна 7 таси очилиши режалаштириляпти”, - дейилган хабарда.
Йиғилиш иштирокчилари Россияда ўзбекистонлик талабалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакат фуқаролари учун Россия олий ўқув юртларида бюджетдан ажратилган квоталар сонини кўпайтириш масалаларини кўриб чиқишди.
Ўзбекистонда Россия ОТМларида таҳсил олишга бўлган талаб юқори. Россия ҳар йили ўзбекистонлик талабалар учун Россия университетларида таълим олиш учун ажратиладиган бюджет квоталари сонини изчил ошириб боряпти. 2023 йилда бу кўрсаткич 800 ўрингача ошган.
Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети, Герцен номидаги давлат педагогика университети, ВГИК, МИСиС, МИФИ, МГИМО ва бошқаларнинг филиаллари республикада фаолият кўрсатмоқда.
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Мальгинов: Россия таълими - бу бренд
Янгиликлар лентаси
0