Мишустин Россиянинг илғор рақамли экотизимларини тавсия қилди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишРоссия бош вазири Михаил Мишустин МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида
Россия бош вазири Михаил Мишустин  МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг банк хизматлари, киберхавфсизлик, хавфсиз шаҳар, суний онг ва бошқа экотизимлари дунё миқёсида энг илғор ва рақобатбардош ечимлар қаторидан жой олган.
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин ЕОИИдаги ҳамкасбларига Россияда яратилган рақамли экотизимларнинг рақобатбардош афзалликларини синчиклаб ўрганишни ва улардан фойдаланишни тавсия қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Россиядаги экотизимлар, биринчи навбатда, қулайлик учун яратилган. Агар рақобатбардош устунликларга эътибор қаратсангиз, кўпчилигингиз бизнинг тизимларимизни танлайсиз, деб ишонаман. Яна бир бор барчани Россияда мавжуд имкониятларни диққат билан кўриб чиқишга таклиф қиламан", - деди Мишустин.
"Сбербанк" раҳбари Герман Грефнинг айтишича, банк — киберхавфсизлик, хавфсиз шаҳар, шунингдек, барча турдаги роботлар ва қурилмалар соҳасида кенг турдаги технологик ечимларни таклиф этмоқда.

МДҲда биринчи сунъий онг

Масалан, Россия "Сбербанк"и МДҲ ҳудудида биринчилардан бўлиб сунъий онгини ишга туширган. "GigaChat" мультимодал нейрон тармоғи фойдаланувчи саволларига жавоб бера олади, мулоқот ўтказади, дастурлар кодини ёзади, битта контекстда тавсифлар асосида матн ва расмлар яратади. "GigaChat" кўплаб интеллектуал муаммоларни ҳал қила олади ва Кандинский 2.1 қўшимча модули ёрдамида нейрон тармоққа тасвирларни яратиш маҳоратини беради.
Греф, хусусан, сунъий интеллект қирғиз халқ санъатига тақлид қилувчи ёки рассом Чарлз Адамян услубини ўзлаштирган расмларни қандай яратиши мумкинлигини кўрсатди.

Сунъий онг ёрдамида ташхис қўйиш

"Сбербанк" сунъий онг ёрдамида яратилган яна бир имкониятни тақдим этди. Бу тиббиёт соҳасида шифокорларга ташхис қўйишга ёрдам берадиган дастур. "Топ-3" тиббий қарорларни қўллаб-қувватлаш тизими 2019 йилда яратилган бўлиб у бемор шикоятлари асосида учта энг эҳтимолий ташхисни таклиф қилади. "Топ-3" аллақачон Москвада ишламоқда, шаҳар клиникаларида шифокорлар 10 миллиондан ортиқ дастлабки ташхис қўйишди ва уларнинг самарадорлиги 7,4% га ошди.

Замонавий дастурлашни ўргатиш тизими

"Сбербанк"нинг яна бир лойиҳаси — "Мактаб 21". Бу 18 ёшдан ошганлар учун энг юқори даражадаги муҳандис бўлиш имкониятини берувчи бепул дастурлаш мактабидир. Таълим лойиҳасида белгиланган асосий мақсадлар барқарор ривожланишни таъминлаш ва давлатни рақамлаштиришни чуқурлаштириш учун мамлакатда ўзимизнинг малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, топ-менежерлар ва давлат органлари ходимларининг малакасини оширишда ёрдам беради.
Таълим муддати 1,5 йилдан (бошланғич даражадаги дастурчи - "Junior") дан 3 йилгача (ўрта даражадаги дастурчи - "Middle"). Бутун ўқув жараёни ўйин элементлари билан ўзимизнинг рақамли таълим платформамизда амалга оширилади. Бажарилган топшириқлар учун иштирокчилар янги даражаларни очадилар, тажриба балларини тўплайдилар. Ўқувчилар ўз персонажини яратиадилар ва ўйиндаги каби ривожлантириб, боришади. Натижада ўқув жараёнига яхши жалб қилинади ва натижаларга тезроқ эришади.
Янгиликлар лентаси
0