Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Тольятти-Одесса аммиак қувурини портлатиб юборди

© РИА Новости На месте подрыва аммиакопровода Тольятти — Одесса в Харьковской области. Кадр видео
На месте подрыва аммиакопровода Тольятти — Одесса в Харьковской области. Кадр видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Тольятти-Одесса аммиак қувури ва Каховка ГЭСнинг портлатилиши Россия томонидан "Дон битимини" узайтириш эҳтимолини нолга тенглаштиради.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Украиналик диверсантлар Харков вилоятида Тольятти - Одесса аммиак қувурини портлатиб юборди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.

“5 июнь куни Москва вақти билан 21:00 атрофида Харков вилояти Масютовка қишлоғи ҳудудида украин диверсион-разведка гуруҳи Тольятти-Одесса аммиак қувурини портлатиб юборди”, — дейилади ҳарбий департамент хабарида.

Россия Мудофаа вазирлиги содир бўлган воқеа террорчилик ҳаракати деб атади.
Мудофаа вазирлиги тинч аҳоли орасида қурбонлар борлигини, уларга тиббий ёрдам кўрсатилганини қайд этди. Россиялик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаган.
“Ҳозирда Украина ҳудудидан аммиак қолдиқлари қувурнинг шикастланган участкалари орқали оқиб чиқилмоқда”, — дея қўшимча қилди вазирлик.
Маълумот учун, Тольятти-Одесса аммиак қувури 1970 йилларнинг охирида қурилган, биринчи босқичи 1979 йил октябрь ойида ишга туширилган. У орқали йилига 2,5 миллион тоннага яқин хомашё Одессага етказиб берилар ва у ердан портлар орқали экспорт қилинар эди. Аммиак транзити 2022 йил 24 февралда тўхтатилган.
Россия, Украина, Туркия ва БМТ иштирокидаги дон битими доирасида ушбу аммиак қувурини ҳам ишга тушириш назарда тутилган эди, лекин шу вақтга қадар бу амалга ошмади. Қувур портлатилганидан сўнг эса дон битимининг ушбу қисми мутлақ амалга ошмаслиги аниқ бўлди. Бундай вазиятда Россия ушбу шартномани тўхтатиб қўйиши эҳтимоли кескин ошади.
UPD. Россия томон хабарига кўра Тольятти-Одесса аммиак қувурининг Россия ҳудудидан ўтган қисми шикастланмаган. Портлаш Украина ҳудудида содир бўлган. Айни дамда қувур Россия чегарасида ёпиб қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0