https://sputniknews.uz/20230607/toshkent-viloyati-avtobus-35774013.html
Тошкент вилоятига 1300 дан ортиқ автобус олиб келинади
Тошкент вилоятига 1300 дан ортиқ автобус олиб келинади
Sputnik Ўзбекистон
Вилоятдан Тошкент шаҳрига қатновчи аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилади, жумладан, экспресс автобус йўналишлари йўлга қўйилади.
2023-06-07T11:18+0500
2023-06-07T11:18+0500
2023-06-07T11:59+0500
ўзбекистон
жамият
автобус
жамоат транспорти
тошкент вилояти
чимён
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/03/32625860_85:0:1196:625_1920x0_80_0_0_aa3d94de6af93e8dba4ffec4f23091ce.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Тошкент вилоятига 2023-2026 йилларда 1340 та автобус олиб келиб, фойдаланишга топширилади. Бу билан 2026 йилда аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Маълумотларга кўра, дастлаб Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен шаҳарларида транспорт тизимидаги йўналишлар мақбуллаштирилади. Вилоятнинг шаҳар ва туман марказларидан Тошкент шаҳрига йўналишлар очилади. Унда экспресс автобуслар хизмат кўрсатади.129 та бекатларни такси тўхташ жойлари, йўловчиларга тўсиқсиз ҳаракатланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ишлари, “Нурафшон-Қўйлиқ 7- метро бекат” (экспресс) автобус йўналиши бўйича йўналиш паспортлари ишлаб чиқилади.Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида бир кунда ўртача 140 минг киши жамоат транспортидан фойдаланади. Бу бир ойда ўртача 4 млн 200 минг нафар йўловчига тенг. 13 минг 375 та транспорт (автобус, микроавтобус, “Дамас”, енгил автомашина)лар 483 та йўналишда вилоят аҳолисига хизмат кўрсатади.
ўзбекистон
чимён
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/03/32625860_373:0:1206:625_1920x0_80_0_0_93a5926c02414e02706951918d215ad9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент вилояти автобуслар
тошкент вилояти автобуслар
Тошкент вилоятига 1300 дан ортиқ автобус олиб келинади
11:18 07.06.2023 (янгиланди: 11:59 07.06.2023) Вилоятдан Тошкент шаҳрига қатновчи аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилади, жумладан, экспресс автобус йўналишлари йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Тошкент вилоятига 2023-2026 йилларда 1340 та автобус олиб келиб, фойдаланишга топширилади. Бу билан 2026 йилда аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилган, дея
хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.
Маълумотларга кўра, дастлаб Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен шаҳарларида транспорт тизимидаги йўналишлар мақбуллаштирилади. Вилоятнинг шаҳар ва туман марказларидан Тошкент шаҳрига йўналишлар очилади. Унда экспресс автобуслар хизмат кўрсатади.
Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари бўйича янги автобус йўналишлари ишлаб чиқилади. Хабар берилишича, йўлкира борасида ҳам бир қанча қулайликлар яратилади, яъни вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз тарифлар режаси кўриб чиқилади.
129 та бекатларни такси тўхташ жойлари, йўловчиларга тўсиқсиз ҳаракатланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ишлари, “Нурафшон-Қўйлиқ 7- метро бекат” (экспресс) автобус йўналиши бўйича йўналиш паспортлари ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Машинасозлар, Ўзбекистон меҳмонхонаси бекатларидан Амирсой, Билдирсой, Чимён дам олиш масканларига сайёҳлар учун микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Ҳамда Хўжакент темир йўл бекатидан Амирсой-Билдирсой-Чимён-Юсуфхона-Хўжакент йўналиши бўйича микроавтобус қатнови ҳам ишга туширилади.
Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида бир кунда ўртача 140 минг киши жамоат транспортидан фойдаланади. Бу бир ойда ўртача 4 млн 200 минг нафар йўловчига тенг. 13 минг 375 та транспорт (автобус, микроавтобус, “Дамас”, енгил автомашина)лар 483 та йўналишда вилоят аҳолисига хизмат кўрсатади.