Тошкент электр таъминотида вақтинча узилишлар кутилади — манзиллар

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиалиЭлектр энергияси
Электр энергияси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Бугун ва 8 июнга қадар Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси вақтинча ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкентда 7-8 кунлари айрим жойларда электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электртармоқлари" хабар берди.
Бугун соат 07:00 дан 8 июнь соат 08:00 га қадар Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “Тузел” подстанциясининг қуввати оширилади.
Шу сабабли, қўйидаги ҳудудларга электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилади:
Яшнобод туманининг “Жарбоши” МФЙнинг Абай, Серикбаев кўчалари ҳудудида ва “Ташисти” МФЙнинг Иқбол ва Тузел кўчалари ҳудуди;
Мирзо Улугбек туманининг “Чингелди”, “Темурийлар”, “Иқтидор”, “Геофизика”, “Ижодкор”, “Пасткиюз”, “Геологлар”, “Сарбон”, “Гулзоробод” ва “Алишеробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари.
Куч трансформаторини катта қувватлисига алмаштириш жараёнини ўз вақтида хавфсиз олиб бориш ва ўрнатиш чоралари учун 30 нафардан ортиқ мутахассислар, зарур 5 дан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилади.
Янгиликлар лентаси
0