Ногиронлиги бўлган болалар бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

© Sputnik / Алексей Насыров / Медиабанкка ўтишМРТ текшируви хонасидаги тиббиёт ходими, архив сурат
МРТ текшируви хонасидаги тиббиёт ходими, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
7 июндан 7 июлга қадар Ўзбекистонда илк бор "Ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги” бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор “Диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги” бошланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқ сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Акция 7 июндан 7 июлга қадар бўлиб ўтади. Акция давомида сурункали ва оғир хасталикларга чалиниб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бемор ўғил-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади.
“Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктларининг патронаж ва амалиёт ҳамширалари томонидан ўз участкасидаги диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар базаси шакллантирилади. Шундан сўнг махсус тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади”, - дейди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова.
Хусусан:
- кўп тармоқли марказий поликлиникалар мутахассислари жалб қилинган ҳолда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида тиббий кўриклар ташкил этилади;
- хонадонларда тиббий-диагностика муолажалари амалга оширилади;
- зарурат бўлганда КТМПда текширувлар ўтказилади.
Шунингдек, тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг энг малакали мутахассислари жалб этилади.
Текширувларда аниқланган касалликлар бўйича ҳар бир бола саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, улар учун алоҳида соғломлаштириш режаси тузилади.
Унга кўра, бемор болаларнинг бир гуруҳи уй шароитида, бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор ҳолатда, стационар ёрдамга муҳтож беморлар туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади.
Бундан ташқари, юқори технологик тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор болаларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
ССВ хабарига кўра, президент ташаббуси билан жорий йил республика бўйлаб туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бемор болада бепул юқори технологик операциялар ўтказилмоқда.
Бунинг учун давлат 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларида навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиётлари бажариляпти.
Янгиликлар лентаси
0