Мигрантлар фарзандларига рус тили бепул ўргатилади

© Sputnik / Нина ЗотинаРоссия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев.
Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Россияда мигрантлар болаларига мактабгача рус тилини ўргатиш ўқув дастурлари ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik, Михаил Воробьёв. Россиядаги мигрантлар болаларнинг 50 - 75% рус тилини яхши билмайди ёки умуман гапирмайди, деди 7 июнь куни Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раҳбари Валерий Фадеев Russia Today нашрига.
“Россияда қонун шундайки, бу ерда яшовчи барча болалар, ҳатто фуқаролиги бўлмаганлар ҳам мактабга бориш ҳуқуқига эга. Лекин улар рус тилини билмаса қандай ўқиши мумкин?", - деди амалдор.
Омбудсманнинг фикрича, бундай болаларни мактабга қабул қилиб бўлмайди, уларга биринчи навбатда рус тилини мактаб дастурини ўзлаштира оладиган даражада ўргатиш керак.
“Бу болалар ҳуқуқларининг бузилиши эмас. Аксинча. Бу ҳар қандай боланинг мактабга бориш ва умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга уринишдир", - деди Фадеев.
Таълим вазирлиги ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича фаол ишламоқда, рус тилини ўргатиш учун махсус курслар яратилмоқда.
“Эҳтимол, қонунчиликда ўзгаришлар бўлар, балким уларга рус тилини ўқитиш мажбурий бўлар. Лекин бу бепул бўлади. Бола мактабга киргунга қадар рус тилини бепул ўрганади”, - дейди у.
Бу болалар борадиган мактаб ўқитувчилари рус тили курслари ишида қатнашиши керак, деб ҳисоблайди ЎҲК раҳбари.
“Бизнинг таклифимиз шуки, болалар ўқийдиган мактаб ўқитувчилари ё махсус курсларда ўқиб, болаларга рус тилини ўргатсин, албатта, ёки ҳеч бўлмаганда имтиҳонларда қатнашсин”, - дейди у.
Фадеевнинг сўзларига кўра, шунда ўқитувчилар ҳам болаларнинг рус тилини яхши ўрганиши ва мактаб ўқув дастурини ўзлаштира олишидан манфаатдор бўлади.
Айрим мигрантлар оилаларида фарзандларининг мактабга боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд, дейди амалдор.
“Ўғил болалар Қуръон ёд олмагунча мактабга боришлари мумкин эмас. Қизларга ота-оналари томонидан мактабга боришга рухсат берилмайди, чунки улар маълум вақтдан сўнг ўз ватанига қайтиб, у ерда турмушга чиқиши керак бўлади”, — деди матбуот анжуманида Кенгаш аъзоси Екатерина Сморода.
Мигрант оилалардаги барча болалар мактабга боришини таъминлаш керак, дея хулоса қилди Фадеев.
Янгиликлар лентаси
0