Кондиционер яхши ишлаши учун нима қилиш керак — мутахассисдан 10 та маслаҳат
Oбуна бўлиш
Кондиционерни ўрнатишнинг ўзи етарли эмас. Ундан тўғри фойдаланиш ва белгиланган тавсияларга амал қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ёз эндигина бошланди, кўчада эса ҳаво аллақачон +40 даража ва ундан ҳам юқори ҳароратдан иборат. Ўзбекистонликлар жазирама ёзга кўникишган. Сайрга, қоидага биноан, қуёш ботганидан кейин чиқишади, кун давомида эса фавворалар ва кондиционерлар ёрдам беради.
Кондиционер иссиқ кунда ортиқча муаммо ҳосил қилмасдан, ўз вазифаларини сифатли бажариши учун кондиционер тизимларига техник хизмат кўрсатувчи мутахассис Обиджон Валижонов ёз мавсумига олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилади.
Мисол учун, мутахассиснинг фикрига кўра, биринчи навбатда – ички блокнинг ҳаво фильтрларини чангдан тозалаш ва фреон миқдорини текшириш муҳимдир.
Хўш, кондиционернинг яхши ишлаши учун нима қилиш керак:
электр тармоғига тўғри уланганлигини текшириш;
кондиционернинг ички блокидан ташқи блокига кабель уланишини текшириш;
суюқлик томиши ҳолатлари бор-йўқлигини текшириш ва топилса, носозликларни бартараф қилиш;
ҳавони етарли даражада совутмаётган бўлса, фреон қуйиш;
фильтрни ҳар ойда бир марта чангдан тозалаш;
кондиционернинг ўрнатилиш сифатини текшириш – бу унинг ишлашига ҳам таъсир қилиши мумкин;
дренаж шлангини текшириш, у ерда чанг, ҳашаротлар ва ҳоказоалр тўпланиши мумкин, бу эса сув оқимининг пасайишига ёки бекилиб қолишига олиб келиши мумкин;
кондиционер ёқилган хонадаги деразалар маҳкам ёпилганлигига ишонч ҳосил қилиш – агар хонага иссиқ ҳаво кирса, қурилма совитишдан тўхтайди;
кондиционернинг "терлаётган"лигини текшириш, бунинг сабаби фреоннинг етишмаслиги ёки моторнинг нотўғри ишлаши бўлиши мумкин;
кўчада жойлашган ташқи блокни барглар, чанг ва бошқа ифлослантирувчи нарсалардан ўз вақтида тозалаш.
Кондиционерни танлашда ҳамда уни ўрнатиш режалаштирилган хонанинг квадратурасини ҳам ҳисобга олиш керак, деб фикр билдирди мутахассис. Ускунанинг ишлаш сифати шунга ҳам боғлиқ.
Обиджон Валижонов инвертор туридаги кондиционерларни тавсия қилади. Уларнинг афзалликларига – самарадорлик, электр-энергияни кам сарфлаши, экологик тозалиги ва паст шовқин даражаси киради.