МРБ собиқ маслаҳатчиси доллар гегемонлигини нима йўқ қилишини айтди

© Sputnik / Максим БлиновДоллар, архив сурат
Доллар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Марказий разведка бошқармасининг собиқ маслаҳатчиси Рикардснинг айтишича, БРИКС ягона валютаси АҚШ иқтисодиётининг қулашига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. БРИКСга аъзо давлатлар ўз валюталарини жорий этиши натижасида келтириши мумкин бўлган зарар доллар учун енгиб бўлмас даражада бўлади, деб ёзади АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ маслаҳатчиси Жеймс Рикардс "The Daily Reckoning" учун ёзган мақоласида.
“Бу долларнинг глобал ролини заифлаштириши ва пировардида уни етакчи тўлов ва захира воситаси сифатида сиқиб чиқариши мумкин бўлган янги асосий валютанинг муомалага киритилиши билан боғлиқ”, — деди у.
Муаллифнинг фикрича, БРИКС ҳар жиҳатдан Ғарб гегемонлигига муҳим муқобилдир. Вашингтоннинг санкциялардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиши бошқа давлатларни доллардан воз кечишга мажбур қилади. Бу эса Қўшма Штатларнинг заифлашишига ва охир-оқибатда Америка валютасига ишончнинг йўқолишига олиб келади, деб ҳисоблайди у.
“Украинада можаро бошланганидан бери АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Россияга нисбатан жорий қилган санкциялари мисли кўрилмаган даражада. Шунингдек, кўплаб давлатлар Оқ уйга қарши чиқиш оқибати ёмонлигини билишади. Бу қўрқув доллар тизимидан бутунлай воз кечиш ҳаракатини анча тезлаштирди”, — дея таъкидлади Рикардс.
Экспертнинг хулоса қилишича, дунё БРИКС ривожланишини диққат билан кузатмаяпти. Бунинг натижаси халқаро валюта тизими учун эрта зарба бўлади.
Ротонда Капитолия в Вашингтоне, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Хитой нашри доллар қулашига нима сабаб бўлишини тахмин қилди
Янгиликлар лентаси
0