Чилонзор туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
10:51 07.06.2023 (янгиланди: 11:59 07.06.2023)
© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЧилонзор туманининг аирим иссиқда иссиқ сув таъминоти вактинча тўхталади
© Sputnik / Нина Зотина
/ Oбуна бўлиш
Иссиқ сув таъминоти 7 июнь куни кечқурун соат 21:00 гача ишга тушади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бугун, 7 июнь куни, Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Таъкидланишича, Қатортол кўчаси бўйлаб қувурларни кўчириш ва янги иссиқлик магистралини улаш ишлари якунланиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Чилонзор тумани: Бешчинор, Диёр, Оқтепа, Боғистон, Дилобод, Халқлар дўстлиги, Нафосат, Қатортол, Катта Навбаҳор, Навбаҳор, Кўтарма, Зарқўрғон ва Фидокор маҳаллалари.
Иссиқ сув таъминоти 7 июнь куни кечқурун соат 21:00 гача ишга тушади.