Тошкентнинг бешта туманида электр энергияси ўчирилди

© www.pexels.comАккор чироқ
Аккор чироқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бугун, 6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Бектемир тумани Ийкота МФЙнинг Ораста, Тараққиёт, Мевазор, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Учтепа тумани Катта қани МФЙнинг Н.Саидов ҳамда О.Зойитов тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Яшнобод туманининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида;
Мирзо Улуғбек тумани Мўминова ҳамда Сайрам кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Яккасарой туманининг Кичик Бешёғоч, Андижон ҳамда Шамси Кулол кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
Янгиликлар лентаси
0