Қирғизистонда давлат тўнтаришга тайёргарлик тафсилотлари маълум бўлди

© Sputnik / Табылды КадырбековИчки ишлар вазирлиги ходимлари тезкор-қидирув ишлари давомида
Ички ишлар вазирлиги ходимлари тезкор-қидирув ишлари давомида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Жиноий гуруҳ таркибида 100 дан ортиқ одам бўлган, фаол ҳаракатларни бошлаш учун улар хориждан маблағ кутаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсадида оммавий тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган шахслар қўлга олинди, деб хабар қилди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Бишкекда 5 июнь куни МХДҚ томонидан 30 киши ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Давлат қўмитаси маълумотларига кўра, улар Қирғизистонда норозилик намойишлари ва кенг кўламли тартибсизликлар уюштириш ундан сўнг эса ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрган.
Қўмита бунинг далили сифатида фуқароларнинг қўлга олингани ва телефон суҳбатлари ёзиб олингани акс этган видеони эълон қилди.Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ бир йил давомида ўз сафига ҳокимиятдан норози бўлганларни жалб қилиб одам тўплаган.
Гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва мафкуравий илҳомлантирувчиси “Элдик Кенеш” сиёсий партияси раиси Нурматова Роза Сарлиқовна бўлган. Жиноий гуруҳ унинг раҳбарлигида ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш режаларини муҳокама қилган, ўз тарафдорларининг онгига ушбу ғояни сингдириш мақсадида улар мунтазам яширин йиғилишлар ўтказиб турган”, - дейилади хабарда.
Гуруҳ мамлакатнинг турли ҳудудларидан 100 дан ортиқ кишини жалб этишга муваффақ бўлган. Фаол ҳаракатларни бошлаш учун улар яқин келажакда хориждан йирик молиялаштиришни кутаётгани ҳақида маълумотлар олинган.
“Фитначилар жамиятда бирор воқеадан норозилик пайдо бўлганидан сўнг дарҳол жиноий режаларни амалга оширишнинг фаол босқичини бошлашни мақсад қилган”, — дея аниқлик киритмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.
Ушбу ишда гумон қилинган 30 дан ортиқ киши МХДҚга олиб келинган, улардан беш нафари, жумладан, партия раиси ҳам қўлга олинган. Улар ўз фитналарини тан олишди, шунингдек тинтувлар давомида “уларнинг жиноий ниятларини тасдиқловчи” ашёвий далиллар ҳам топилди, дейилади қўмита хабарида.
© пресс-служба ГКНБ КРНурматова Роза Сарлиқовна
Нурматова Роза Сарлиқовна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Нурматова Роза Сарлиқовна
Янгиликлар лентаси
0