Ўзбекистонлик велоспортчилар халқаро рейтингда кучли ўнталикдан жой олишди

© Министерство молодежной политики и спорта Республики Узбекистан.Ўзбекистонлик велоспортчилар халқаро рейтингда кучли ўнталикдан жой олишди
Ўзбекистонлик велоспортчилар халқаро рейтингда кучли ўнталикдан жой олишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро турнирда Нафосат Қозиева иккинчи ўринни, яна 4 нафар спортчилар эса Халқаро велосипедчилар иттифоқи халқаро рейтинг очколарини берувчи кучли ўнталикдан жой олишди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик велоспортчилар халқаро рейтинг очколарини берувчи кучли ўнталикдан жой олишди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Сербия давлатида 3-4 июнь кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича "BELGRADE GRAND PRIX WOMAN TOUR" кўп кунлик велопойгаси ўтказилди.
Унда ўзбекистонлик Нафосат Қозиева шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. Шунингдек, Шаҳноза Абдуллаева, София Каримова, Янина Кускова ва Маргарита Мисюриналар Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) халқаро рейтинг очколарини берувчи кучли ўнталикдан жой олишди.
Велопойга натижаси:
“Under - 23” тоифасида София Каримова учинчи ўрин;
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи ўрин.
Спортчилар жами 22 - UCI халқаро рейтинг очколарини қўлга киритишди. Ушбу натижа “UCI-ASIA” халқаро рейтинги поғонасида аёллар терма жамоаси аъзолари эгаллаб турган 1-ўринни янада мустаҳкамлаб, Париж-2024 Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини жамғариб олишди.
Янгиликлар лентаси
0