https://sputniknews.uz/20230606/ozbekiston-prezident-jst-masalalari-boyicha-maxsus-vakil-35726914.html
Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий қилинди
Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2023-06-06T10:41+0500
2023-06-06T10:41+0500
2023-06-06T11:43+0500
иқтисод
ўзбекистон
жаҳон савдо ташкилоти (жст)
президент қарори
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/87/5278759_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_9f3a7adb3aabe9de76ef25970a5c7456.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.Қарорга кўра:Жорий йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.Маълумот учун, Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувда кузатувчи мақомини олди, 1998 йилда эса ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи музокаралар гуруҳи тузилди.2020 йил июль ойида Ўзбекистон расмийлари, ЖСТ ва қатор давлатлар вакиллари қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг ушбу гуруҳнинг тўртинчи йиғилишини онлайн тарзда ўтказган эди.Ўтган йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистон томони ва ЖСТга аъзо давлатлар ўртасида ташкилотга аъзо бўлиш шартлари бўйича музокаралар бошланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/87/5278759_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_0fb06ca5c13959514c11f538ce3d77ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жст масалалари бўйича махсус вакил лавозими
жст масалалари бўйича махсус вакил лавозими
Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий қилинди
10:41 06.06.2023 (янгиланди: 11:43 06.06.2023) ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали
хабар берди. “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Қарор билан президент Администрациясида Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.
ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;
Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.
Жорий йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувда кузатувчи мақомини олди, 1998 йилда эса ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи музокаралар гуруҳи тузилди.
2020 йил июль ойида Ўзбекистон расмийлари, ЖСТ ва қатор давлатлар вакиллари қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг ушбу гуруҳнинг тўртинчи йиғилишини онлайн тарзда ўтказган эди.
Ўтган йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистон томони ва ЖСТга аъзо давлатлар ўртасида ташкилотга аъзо бўлиш шартлари бўйича музокаралар бошланган.