Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қайси касалликда ўрик истеъмол қилиш мумкин эмас?

© unsplash.com/Vlad KiselovОддий ўрик
Оддий ўрик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўрик мевасининг янги узилгани ҳам, қуритилгани ҳам кўплаб фойдали моддаларни ўз ичига олади.
Аллергия, ошқозон яраси, гастрит, эндокрин тизими, буйрак ёки юрак касалликларига чалинганлар ўрик мевасини истеъмол қилишдан воз кечгани маъқул, дея фикр билдирди Gazeta.Ru нашрининг мақоласида "ИНВИТРО-Урал" терапевти Марина Константинова.
Унинг сўзларига кўра, ўрик фойдали мевалар турига киради, лекин уни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак. Кунига 200-300 г истеъмол қилиш мақбулдир.
"Ўрик мевасининг янги узилгани ҳам, қуритилгани ҳам кўплаб фойдали моддаларни ўз ичига олади: B, С, Е, К витаминлари, никотин кислотаси, микроэлементлар (магний, кальций, калий, темир, йод, фосфор), органик кислоталар (лимон, қаҳрабо, олма кислоталари). Ўрик таркибида, шунингдек, глюкоза, сахароза, фруктоза, ошловчи моддалар, пектинлар, флавоноидлар ва бириктирувчи тўқималар бор”, — дея қўшимча қилди шифокор.
100 г ўрик танадаги калийнинг кунлик дозасининг 70% ни тўлдиради.
Шифокор маълумотларига кўра, ўрик ичак фаолиятини, қон айланиш тизимини яхшилашга, қон томирлари деворларини мустаҳкамлашга, умумий мустаҳкамловчи таъсирга эга ва антиоксидант ҳисобланади.
Аммо бу меванинг ортиқча истеъмол қилинмагани маъқул. Данагининг таркибида органик заҳар – цианид кислотаси манбаи бўлган амигдалин моддаси мавжуд. Кўп миқдорда истеъмол қилинганда, у заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Мева данакларини истеъмол қилиш мумкин, аммо кам миқдорда. Фақат ошқозон-ичак касалликлари туфайли, шунингдек, болалар ва ҳомиладор аёлларга ўрик меваси данагини истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Янгиликлар лентаси
0