https://sputniknews.uz/20230606/nato-ukraina-35752862.html
АҚШ президентлигига номзод НАТОни Украинадаги можарони қўзғатишда айблади
АҚШ президентлигига номзод НАТОни Украинадаги можарони қўзғатишда айблади
Sputnik Ўзбекистон
Рамасвамига кўра, можарони ҳал қилиш доирасида НАТО Украина иттифоққа қўшилмаслигига ваъда бериши керак.
2023-06-06T17:31+0500
2023-06-06T17:31+0500
2023-06-06T17:31+0500
дунёда
украина
россия
ақш
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/06/35754324_0:117:2579:1568_1920x0_80_0_0_33a1801471006a7a9e6f29e0d17b5f69.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. НАТОнинг кенгайиши Украинадаги можаронинг бошланишига ягона сабабдир, дейди америкалик тадбиркор, Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини илгари суришини эълон қилган Вивек Рамасвами.Рамасвамига кўра, можарони ҳал қилиш доирасида НАТО Украина иттифоққа қўшилмаслигига ваъда бериши керак. Шу билан бирга, томонларнинг позициялари “Корея уруши услубида” музлатилиши, Киев ва Москва эса сулҳ бўйича келишув тузиши керак. Шу билан бирга, сиёсатчи Корея яриморолидаги каби Украина ҳудудида ҳам ҳарбий иштирок мавжудлигига қарши чиқди.Шу билан бирга, президентликка номзод Россияга ҳудудий имтиёзлар эвазига Хитой армияси билан қўшма машғулотларни тўхтатиш, Калининграддан ядро қуролини олиб чиқиш ва Ғарбий яримшардаги ҳарбий иштирокидан воз кечишни таклиф қилди.Асли ҳиндистонлик бизнесмен Вивек Рамасвами февраль ойида президентликка ўз номзодини қўйишини эълон қилди. Сиёсатчи Республикачилар партиясидан номзод бўлиш ҳуқуқи учун собиқ президент Дональд Трамп, Флорида губернатори Рон Десантис ва АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли билан курашиши керак бўлади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/06/35754324_0:0:2245:1684_1920x0_80_0_0_1fbecc4f6eba3899d6b37f9184707f9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нато украина ақш
АҚШ президентлигига номзод НАТОни Украинадаги можарони қўзғатишда айблади
Рамасвамига кўра, можарони ҳал қилиш доирасида НАТО Украина иттифоққа қўшилмаслигига ваъда бериши керак.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. НАТОнинг кенгайиши Украинадаги можаронинг бошланишига ягона сабабдир,
дейди америкалик тадбиркор, Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини илгари суришини эълон қилган Вивек Рамасвами.
“Мен буни айтмаслик кераклигини биламан, бу аслида ҳақиқат. НАТОнинг кенгайиши фалокат бўлди”, - деди у "Politico" нашрига берган интервьюсида.
Рамасвамига кўра, можарони ҳал қилиш доирасида НАТО Украина иттифоққа қўшилмаслигига ваъда бериши керак. Шу билан бирга, томонларнинг позициялари “Корея уруши услубида” музлатилиши, Киев ва Москва эса сулҳ бўйича келишув тузиши керак. Шу билан бирга, сиёсатчи Корея яриморолидаги каби Украина ҳудудида ҳам ҳарбий иштирок мавжудлигига қарши чиқди.
Шу билан бирга, президентликка номзод Россияга ҳудудий имтиёзлар эвазига Хитой армияси билан қўшма машғулотларни тўхтатиш, Калининграддан ядро қуролини олиб чиқиш ва Ғарбий яримшардаги ҳарбий иштирокидан воз кечишни таклиф қилди.
Асли ҳиндистонлик бизнесмен Вивек Рамасвами февраль ойида президентликка ўз номзодини қўйишини эълон қилди. Сиёсатчи Республикачилар партиясидан номзод бўлиш ҳуқуқи учун собиқ президент Дональд Трамп, Флорида губернатори Рон Десантис ва АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли билан курашиши керак бўлади.