Контрафакт товарларни ишлаб чиқарганлик учун жазо янада кучайтирилади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишКонтрафакт тамаки. Архив сурат
Контрафакт тамаки. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда. Хусусан, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилмоқда.
Шунингдек, этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Қайд этилишича, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан санитария нормалари ва гигиена қоидаларига риоя этилмаслик инсон соғлиғига таъсир кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин. Қонун лойиҳасида санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораси оғирлаштириляпти.
Бундан ташқари, тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар тартиби аниқ белгилаб берилмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларнинг муомаласига чек қўйиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар манфаатларини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мажлисда депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0