Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида 4та олтин медаль қўлга киритди

© НОКЎзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида 4та олтин медаль қўлга киритди
Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида 4та олтин медаль қўлга киритди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистон термаларидан сўнг тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Жанубий Кореянинг Ечхон шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Бугунги беллашувларда ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонлик атлетлар орасида Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш, 1.84 м), Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш, 13.07 м), Дилшода Усмонова (стипл-чез, 10:22.402), Ўғилой Норбоева (кўпкураш, 5130 очко) ўз йўналишларида олтин медалларга сазовор бўлишди.
Шунингдек, ўн курашчилар Нодир Норбоев (6956 очко) ҳамда Самандар Маҳмудов (6840) мос равишда кумуш ва бронза медалларини жамғаришди.
Ушбу кун дастуридан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси жамғарган медаллар сони 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ташкил этмоқда. Бу билан Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистон термаларидан сўнг тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.
Янгиликлар лентаси
0