АҚШ “Ислом давлати”* ва “Ал-Қоида”*ни фаол қўллаб-қувватламоқда — Лавров

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Лавров: АҚШ Афғонистонда тинчлик бўлишидан манфаатдор эмас, “ИШИД”* ва “Ал-Қоида”*ни қўллаб-қувватламоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. АҚШ Афғонистонда тинчлик бўлишидан манфаатдор эмас, "Ислом давлати"* ва "Ал-Қоида"* террорчи гуруҳларини қўллаб-қувватламоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"АҚШ Афғонистонда қолаётган “ИШИД”* ва "Ал-Қоида"* ва улар билан боғлиқ бўлган бошқа террорчилик тузилмаларини фаол қўллаб-қувватламоқда. Мақсад оддий: Афғонистон тинчланишига йўл қўймаслик", - деди у Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базасига ташрифи чоғида.
Вазирнинг сўзларига кўра, “Афғонистондаги беқарорлаштирувчи жараёнлар”ни давом эттириш АҚШ манфаатларига мос келади, Вашингтон Афғонистонга қўшни давлатларга ҳарбий инфратузилмани қайтариш ғоясидан воз кечмаяпти.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташиклотлари
Янгиликлар лентаси
0