Қашқадарёда “Дамас” дарага ағдарилиб кетди - 3 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Оқибатда автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Кеча, 4 июнь куни Қашқадарё вилоятида “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса соат тахминан 07:20 ларда содир бўлган. “Дамас” русумли автомобиль Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Каттаўра МФЙ Кон қишлоғи ҳудуди “Майданак” ва “Қизилтепа” йўналишининг 38 километрида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Оқибатда автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Қутқарув ишлари амалга оширилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0