Биринчи МО Миллатлар кубогида Ўзбекистон ТЖ таркиби эълон қилинди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олган, легионерлар Шомуродов, Машарипов, Файзуллаев терма жамоа таркибида.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан ўтказилаётган биринчи миллатлараро мусобақасида (CAFA Nations Cup) иштирок этадиган таркиби эълон қилинди.
Сречко Катанец турнирга 27 нафар футболчини чақирган. Рўйхатда Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган икки ўйинчи – Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановларни ҳам кўриш мумкин.
Шунингдек, легионерлардан Элдор Шомуродов (“Специя”), Жалолиддин Машарипов (“Ан-Наср”), Бобур Абдухолиқов (“Ордобаси”), Игорь Сергеев (“Тобол”), Отабек Шукуров (“Fatih Karagümrük”), Ҳожимат Эркинов (“Торпедо”), Иброҳимхалил Йўлдошев (“Нижний Новгород”) сингари ўйинчилар чақирилган.
Тўлиқ таркиб қуйидагича:
© Ассоциация футбола УзбекистанаСостав сборной Узбекистана на CAFA Nations Cup
Состав сборной Узбекистана на CAFA Nations Cup - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақа 10—20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Тожикистон, Туркманистон ва Ўмон билан бирга “А” гуруҳидан жой олган. Гуруҳдаги ўйинлар Тошкентда ўтказилади. "В" гуруҳида Қирғизистон, Эрон ва Афғонистон ўз ўйинларини Бишкекда ўтказади.
“Оқ бўрилар” турнирдаги дастлабки учрашувни 11 июнь куни Ўмонга қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва 20:30 да бошланади.
Янгиликлар лентаси
0