Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатида биринчи бўлишди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаЎзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатида биринчи бўлишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Тахмина Икромова 5 йўналишда ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилган спортчилар орасида энг яхши мультимедалчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Филиппиннинг Манила шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза, жами 18 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Тахмина Икромова 5 йўналишда ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилган спортчилар орасида энг яхши мультимедалчи бўлди. Мусобақада терма жамоа вакиллари қуйидаги йўналишларда медалларга сазовор бўлди:
Олтин медаль:
Жамоавий йўналишда катталар терма жамоаси;
Кўпкураш, катталар: Тахмина Икромова;
Ҳалқа, катталар: Тахмина Икромова;
Тўп, катталар: Тахмина Икромова;
Булава, катталар: Тахмина Икромова;
Жамоавий йўналишда ёшлар терма жамоаси;
Гуруҳ машқининг кўпкураш йўналишида ёшлар терма жамоаси;
Ҳалқа, ёшлар: Анастасия Сарансева;
Булава, ёшлар: Лола Жўраева;
Тасма, ёшлар: Мишел Нестерова.
Кумуш медаль:
Гуруҳ машқининг кўпкураш йўналишида катталар терма жамоаси;
Тўп, катталар: Эвелина Аталянс;
Булава, катталар: Ёсмина Раҳимова;
Гуруҳ машқининг 3 тасма ва 2 та тўп машқида катталар терма жамоаси;
Тўп, ёшлар: Наталя Усова;
Гуруҳ машқининг 5 арғамчи дастурида ёшлар терма жамоаси;
Гуруҳ машқининг 5 тўп дастурида ёшлар терма жамоаси.
Бронза медали:
Тасма, катталар: Ёсмина Раҳимова.
Янгиликлар лентаси
0